RU

Последние новости

14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  1 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  0 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  1 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  1 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  4 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  41 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  99 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  2

Кроос келажаги борасида аниқ қарорга келди Новости

Кроос келажаги борасида аниқ қарорга келди

"Реал" юлдузи Тони Кроос ўз келажаги бўйича бир қарорга келган кўринади.

"Қироллик клуби"га яқин манбаларнинг маълум қилишича, яқиндагина Мадрид клубида 400-ўйинини ўтказган немис футболчиси яна бир мавсум оқ либосда ҳаракатланишда давом этади.

Жорий йилнинг 30 июнь санасида Испания клуби билан амалдаги шартномаси якун топадиган Тони Крооснинг фаолиятининг кейинги қисми қаерда давом этиши сўнгги ойларда энг асосий мавзулардан бири бўлиб келаётган эди. 33 ёшли тажрибали футболчи жамоа устози Карло Анчелотти билан учрашганидан сўнг яна бир йил қолишга қарор қилди.

Тони Кроос ушбу мавсум "Реал"нинг жами 41 та расмий ўйинидан 35 тасида майдонда ҳаракатланди ва Ла Лигада 2 та голга муаллифлик қилди. Унинг бу йилдаги умумий ассистлари сони 5 тага етди. У жамоа сафида ушбу йилда майдонда энг кўп дақиқаларни ўтказган футболчилар қаторида 7-ўринда турибди – 2527 дақиқа. Ундан олдинда эса Винисиус, Вальверде, Куртуа, Рюдигер ва Родриго турибди.

2014 йилда "Бавария"дан келиб қўшилган футболчи "Эспаньол"га қарши ўйинда 400 лик довондан ўтди ва умумий ўйинлар сони бўйича энг яхши натижага эга германиялик футболчи бўлиб турибди. У клуб тарихида хорижлик футболчилар орасида энг кўп ўйинларда иштирок этиш бўйича 6-поғонани банд қилиб турибди. Ундан олдинда 438 та ўйин билан Криштиану Роналду ўрин олган.

Тони Коос "Реал" сафида жами 255 та ўйинда ғалаба қозонди ва жами 27 та гол уриб, 88 та ассист қайд этди.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика