Криштиану Роналдунинг опаси таъсирли хат ёзди
17 янв 2018 20:32
Новости
Криштиану Роналдунинг опаси таъсирли хат ёзди
Машхур қўшиқчи укасига инстаграмда мурожаат қилди. Унинг ўзига ҳос хати португалияликни танқид қилаётганларга жавоб бўлди. Роналду жорий мавсум ЛаЛигада бор йўғи тўртта гол урди.
"12 ёшингда Лиссабонга келганингда улар сени Мадейродан келган навбатдаги болакай дейишди. Беш йилдан кейин сен "Спортинг" асосий таркибида ўйнадинг.
Катталар футболида биринчи ўйинингни ўтказганингда улар сени ўзидан кетган бола дейишди.
Англияга келганингда улар сени фақатгина футболка учун сотиб олишди дейишди. Сен эса 422та гол урдинг ва деярли ҳамма рекордларни янгиладинг.
Биринчи бор "Олтин тўп" олганингда улар бу ҳаммаси дейишди. Сен улардан яна тўрттасини қўлга киритдинг.
Португалия миллий терма жамоасида сардор бўлганингда улар сенда характер йўқ дейишди. Сен эса тарихда биринчи бўлиб Европа чемпионати кубогини кўтардинг.
Ҳавотир олма. Сен Эйфел минорасида қўлингда соврин билан юзда табассум ила турганингда, ҳал қилувчи голни урганингда ва янги рекорд ўрнатганингда улар кузатишди ва сени олқишлашди.
Бечора одамлар. Уларга фақат шу қолди", - деб ёзди Роналдунинг опаси Катя.
Комментарии