"Краснодар" 13 миллион евролик трансферни амалга оширади
25 июл 2019 12:25
Новости
"Краснодар" 13 миллион евролик трансферни амалга оширади
"Краснодар" "Сент-Этьен" ярим ҳимоячиси Реми Кабелланинг трансферини эълон қилди.
"Кабелла яқин икки кун ичида Краснодарга келади ва тиббий кўрикдан ўтади. Шундан сўнг футболчи билан шартнома имзоланади", - дейилади "буқалар" расмий сайтида.
Олдинроқ, краснодарликлар футболчи учун 13 миллион евродан ортиқ тўлаши маълум бўлган эди.
29 ёшли Кабелла якунланган мавсум "Сент-Этьен" сафида, Франция чемпионатида 34та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 7та ассистга эришган.
Бундан ташқари, у жамоанинг 2018/19 йилги мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилган.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии