Ковид ниқобидаги "Коач", Бабаян vs Шацких ва Кубок илинжидаги "Андижон" ҳамда "Локомотив"
01 сен 2022 17:22
Новости
Ковид ниқобидаги "Коач", Бабаян vs Шацких ва Кубок илинжидаги "Андижон" ҳамда "Локомотив"
Миллий футболимизга қизиқмайдиганлар, буни кубокни иккинчи учрашуви деб ўйлашлари аниқ. Нима бўлган тақдирда ҳам, бизда 1/4 финални ўзида иккита яхши савиядаги тўқнашув бор.
Ҳакамлар мавзусига бугунги мақолада тўхталмаймиз, чунки улар ҳақида ҳар қанча гапирилса, ёмон бўлса бўляптики, яхшиланмаяпти.
2 сентябрь
"Сўғдиёна" - "Қизилқум".
"Ўргимчак одам", "Бэтмен", "Темир одам" каби қаҳрамонларни биламиз, Жиззахда ҳам бугун қаҳрамон пайдо бўлган, бу - "Ковид ниқобидаги Коач"! "Маска" тақиш мажбурияти анча аввал тугатилган бўлсада, Ўзбекистонда ниқоб тақиб юрган кам сонли инсонлардан бири, бу - Улуғбек Бақоев. Энг қизиғи у ниқобни фақат ўйин давомида тақади. Ниқоб ҳам ўзгармайди. "Пахтакор" билан учрашувдан аввал йўқотиб қўйганлиги ва бунинг учун асабийлашгани ҳақида айтишди. Баъзи бирлар буни нос учун ниқоб деса, баъзи бирлар уни ғалаба тимсоли дейди. Нима бўлган тақдирда ҳам, мен ниқобни қишда мазза қилиб тақдим, томоқни иссиқ ушлайди.
Бевосита эртанги ўйинга келадиган бўлсам, бу баҳснинг бош ҳаками Шавкат Насибуллаев. Ўйиннинг темпига мос. "Сўғдиёна" уй учрашувларида рақибнинг ўйин услубига қараб майсани суғормайди. "Қизилқум"даги собиқ темирйўлчилар пас ўйнашларини инобатга олсак, бу майдонда қийналадилар. Яхши сифатдаги майдонда "Олимпик" бу жамоага қарши қандай ўйнаш мумкинлигини кўрсатди. Шу ўринда бир нарсани унутмаслигимиз керак, "Сўғдиёна" жорий мавсум уйида фақатгина иккита ўйинда мағлубиятга учради. Айнан навоийликлар Жиззахда жавобсиз 3та голни "бўрилар" дарвозасига ура олганлар. Улардан ташқари фақатгина "Насаф" (1:2) бу ердан 3 очко билан кетган. Икки жамоанинг таркибида тенг савиядаги тажрибали ўйинчилар бор. Бу жуфтлик ғолибига омад кулиб боқса, ярим финалда "Андижон" - АГМК жуфтлиги ғолибига қарши тушадиган бўлса, омад кулиб боқиб Бухородаги финалда иштирок этиши ҳам мумкин бўлади.
"Навбаҳор" - "Пахтакор"
Ўйин тенг бўлди, голлар ҳам, урилмаган имкониятлар ҳам. Лекин Тошкентдаги ўйинга қараганда, Максим Шацких "Пахтакор"ни ўйинини деярли ўзгартириб юборди, ўзгарган ўйин эса, қисқа вақт ичида қилинганлигини инобатга олса мутахассислар томонидан юқори баҳоланди. Чемпионатдаги сўнгги ўйинда "Пахтакор"нинг ғалабасига фақатгина "Навбаҳор" мухлислари тўсиқлик қилди. Мазкур ўйинни стадионда кузатдим. Гарчанд чипта аввалги ўйинларга қараганда қимматлик қилган бўлсада, стадиондаги мухлислар кўп бўлди. Кубок соврин йўлидаги яқин йўл. Табиийки Самвел Бабаян ўзини бекорга водийга келганлиги исботлаши учун қулай мусобақа. Қолаверса, ОЧЛ йўлланмаси. Шацкихдан фарқли равишда Бабаянга ҳозир қийин бўлади. Чемпионатдан фарқли равишда кубокда дуранг бўлмайди, ўйинни пенальтилар церийасигача олиб бориш учун ҳимоявий футболни танлаш таваккалчилик. Бирданига "Пахтакор"нинг ўйин услубида бўлган ўзгариш табиийки "Навбаҳор"ни чалғитиб қўйди, улар ҳозир пойтахтликларни чорак финалда қандай ўйнашларини билмайдилар. Бу билан "Пахтакор"га осон бўлади деб айтиб бўлмайди. Агар Шацких чемпионатдаги тактикадан фойдаланса, бу борада энди "Навбаҳор"да тушунча бўлади. Ҳошимов ҳам, Голбан ҳам шунга монанд майдонда ҳаракат қилади. 17 турда бўлгани каби, бу баҳсда ҳам "Навбаҳор" мухлислари ўн иккинчи эмас, керак бўлса клубнинг 11 нафар футболчисидан кўра муҳимроқ ўринда бўладилар.
3 сентябрь
"Андижон" - АГМК
Дунё сенсацияларга бор, ўз пайтида ўйиннинг меҳмони АГМКни ким ўйлаган эди Ўзбекистон Кубогини ютишини. Шундай ўй билан андижонликлар ўйинни кутишяпти. Қуръада уларга омад келяпти. Энди бу омад ўйинга кўчиши керак. Бари бир Про Лига ва Суперлига ўртасидаги фарқ катта. Буни "Шўртан" билан "Пахтакор"нинг ўйинида кўрдик. Иккинчи таймда рақибнинг кучи умуман етмади. Кумиков жамоаси АГМКни яхши танийди, Миржалол Қосимовнинг иш услуби ҳам унга таниш ва уларда ҳам "Навбаҳор"да бўлгани каби супер даражадаги мухлислар бор.
АГМК бугун чемпионатда олтинчи ўринда боряпти. Тўғри, очколар ўртасидаги тафовут катта эмас, лекин вазият ўзгармаса, Кубок, бу ОЧЛ йўлидаги сўнгги имконият. Бўлиб ҳам, тўғридан - тўғри йўлланма. "Биз, бу биз" шиори остидаги АГМК ўйинда фаворит. Таркиб жиҳатдан Миржалол Қосимов ўйинда фаворит. Юрий Вазгеновичнинг гапини ёдга оламан, бу ўйинда кўп гол урган жамоа ютади.
"Насаф" - "Локомотив"
Бу ўйиннинг машмашаси Республикани қамраб олди. Аввалига мухлислар "Локомотив" томон ўтиб олдилар, дуранг билан ўйин тугагач эҳтиросини жиловлай олмаган Рўзиқул Бердиев учрашув бош ҳаками Рисқуллаевга "ташланди". Кейин "Насаф" матбуот хизмати Бердиевни, ПФЛ эса ҳакамга қилган муносабати ҳақида чиқиш қилди. Бу ҳаммаси "темирйўлчилар"га қарши ўйиндан кейин бўлди. Жепаров учун дебют ўйинда, биринчи ўринга чиқиб олиши мумкин бўлган жамоага қарши ўйинда дуранг учун ғалабага тенг, лекин юқорида ёзиб ўтдим, кубокда дуранг ўтмайди. Бугунги "Локомотив" селекция борасида "Насаф"дан анча ортда. Давралар оралиғида олинган футболчилар ҳам жамоани кучайтириб юбормади. Бизда ҳамон футболни инсон танаси эмас, фамилияси ўйнайди.
Бердиев сўнгги турдаги натижани сенсация эканлигини исботлаш учун майдонга чиқади. Мезбонлардан илк дақиқаларданоқ кучли ҳужум қилишни кутиш мумкин. "Локомотив" учун ҳам кубок ОЧЛ учун сўнгги имконият. Эътибор қилаётган бўлсангиз, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" жуфтлигидан бошқа ҳамма жамоа учун кубок ОЧЛ йўлидаги имконият.
Бу ерда яна бошқа қизиқарли маълумотлар бор - https://t.me/Nadirkhuja
Комментарии