RU

Последние новости

19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  70 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19

Ковач: “Бавария”да ажойиб муҳит ҳукмрон” Новости

Ковач: “Бавария”да ажойиб муҳит ҳукмрон”

“Бавария” бош мурабийи Нико Ковач жамоанинг бир қатор футболчилари унинг услубидан норози эканлиги ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди.

“Бу каби хабарлар қаердан чиқмоқда ҳайронман. Аммо айни пайтда жамоада ажойиб кайфият ҳукмрон. Албатта, майдонга тушмаётган футболчилар бундан норози бўлишлари табиий. Биз ҳам ғалаба қозонмасак, хурсанд бўлмаймиз. Бироқ бу иш жараёнида бўладиган ҳолат.

Хамес Родригес ҳаммасини борича қабул қилиши керак. Жамоамизда топ-футболчилар кўп. Шу боис кимдир доим захирада қолиб кетиши табиий. Хамес биз учун муҳим футболчи. Аммо мен уни 12 футболчи сифатида майдонга тушира олмайман. Бошқалар қанча ўйин амалиётига эга бўлса, у ҳам шунча вақт майдонга тушади. 

Ҳар уч кунда майдонга тушаётганимиз боис таркибни муваффақиятли тарзда ротация қилишга мажбурмиз. 

Шунингдек, мен кам машғулотлар ўтказаётганлигимиз ҳақида ўқидим. Буниси энди кулгули. Биз ҳафтада уч куни ўйин ўтказсак, албатта, машғулотлар қисқароқ бўлиши лозим.

“Бавария”да ҳеч қандай инқироз кузатилаётгани йўқ. Биз шунчаки ҳозир қийин вазиятдамиз, ҳаммаси биз ўйлагандек амалга ошаётгани йўқ. Бунақа ҳолат ҳар бир жамоа билан юз беради”, дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kicker.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика