RU

Последние новости

10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  2 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  5 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  11 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  12 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  3 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  8 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  13 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  14 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  4 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  7 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  14 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  2 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3

"Косонсой" таркибини кучайтирмоқда Новости

"Косонсой" таркибини кучайтирмоқда

Биринчи лиганинг иккинчи босқич ўйинлари бошланишига бир ҳафта вақт қолди. Айни пайтда жамоалар ўз таркибини кучайтиришга эътибор қаратмоқда.
Хусусан “Косонсой” мавсумнинг қолган қисмига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида машғулотларга зўр бермоқда. Шу билан бирга бу жамоа кўплаб футболчиларни синовдан ўтказмоқда. Сафга келиб қўшилганлар орасида илгари олий лигада тўп сурган футболчиларни ҳам учратиш мумкин. Мисол учун Элдор Исабоев (“Нефтчи”), Мақсуд Ҳайитов (“Андижон”), Муқимжон Тошматов (“Қизилқум”) ҳамда Ислом Аҳмедовни айтиш мумкин. Шунингдек “Шарқ” минтақасида биринчи бочқичда иштирок этган Уйчининг “Хотира-79” жамоасидан ҳам Дилшод Назиров ва Азиз Маткаримовни айни пайтда “Косонсой” машғулотларида иштирок этишаётганини кўриш мумкин.
Меҳмон Солихўжаев бошчилигидаги жамоа бугун Косонсойда ён қўшниларидан бири “Чуст-Пахтакор” билан ўртоқлик ўйинини ташкил этди.
“КОСОНСОЙ”-“ЧУСТ-ПАХТАКОР” 3:1 (3:0)
Косонсой. «Косонсой» марказий ўйингоҳи.
Голлар: Давронбек Исоқов (6, 9, 45) - Ҳ.Ибрагимов (75).
«Косонсой»: Элдор Исабоев, Сардорбек Асқаров, Миржамол Жамолов, Мақсуд Ҳайитов, Дилшод Назиров, Азиз Маткаримов, Муқимжон Тошматов, Илҳом Теляков, Бобурмирзо Каримов, Давронбек Исоқов, Ислом Аҳмедов.
Захирадан майдонга тушганлар: Ягудин Рошин, Н. Адамхонов, М.Абдуллаев, Ислом Ҳошимов, Бобур Мамажонов, Р.Мирзаев, А.Ҳожимирзаев, А.Ибрагимов, А.Тошпўлатов, Ш.Раззоқов, Л.Исроилов, А.Маҳмуджонов, Ш.Мамасолиев.
«Чуст-Пахтакор»: Д.Мунавваров, Ж.Икромов, Б.Расулов, А.Эргашев, Д.Фозилов, Ф.Йўлдошев, С.Нўъмонов, У.Аҳмаджонов, А.Гуллабоев, Ҳ.Бувватаев, А.Эргашев.
Захирадан майдонга тушганлар: В.Турсунов, Э.Норматов, Ҳ.Ибрагимов.
Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика