RU

Последние новости

09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  0 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  8 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  4 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  3 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  1 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  1 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  5 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  3 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  5 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  180

Коррупция. Нечта ҳолат аниқланди? Новости

Коррупция. Нечта ҳолат аниқланди?

2017-2018 йиллар.

SportRADAR маълумотига кўра, Ўзбекистон чемпионатида ўтказилган учрашувлардан 53таси шубҳали деб топилган. Тўғри ўқидингиз: 5 ёки 3 эмас — 53...

Ортиқ ўзгариш, ўзгартириш пайти келганди. 2019 йил аввалида Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуси билан футбол фаолиятини назорат қилиш учун бошчилигида ростакам инспекция тузилиб, унга Дилшод Ҳакимов масъул қилиб қўйилди. Бу коррупцион ҳолатларга қарши фақат сўзда эмас, амалда ҳам курашиш имкониятини пайдо қилган эди.

Натижа ўзини узоқ куттирмади. Апрель ойига бориб келишилган ўйинлар ташкил қилгани учун "Навбаҳор" жамоасининг собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжонов 5 йилга дисквалификация қилинди (кейинчалик бу муддат қисқартирилган)...

Ўша йилнинг ёзида Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизмати раиси Абдусалом Азизовнинг ЎФА президентига айланиши тотализатор ва келишилган ўйинларга қарши "жанг"ни кучайтирди...

Бу борадаги ишлар 24 декабрь куни ўтказилган конгрессда алоҳида эътироф қилинди. Шундан кейин ЎФА расмий сайтида эълон қилинган хабарлар асосида нечта иш ўрганилганини санаб чиқдик. Рақамлар кутганимиздан анча кўп чиққани кишини хурсанд қилади.

Махсус инспекция фаолиятини бошлаганидан бери 34 та коррупцион ҳолатни аниқлаган. Улар бўйича 70га яқин футболчи, ҳакам, мураббий, шунингдек, расмий шахслар ҳамда клубларга нисбатан чора кўрилган.

Фақат ЎФА президентига бўйсунадиган тузилманинг фаоллиги бутун футбол жамоатчилигини мунтазам сергак бўлишга, хато қилмасликка чақиряпти. Шу туфайли конгрессда инспекция фаолияти янада кучайтирилиши эълон қилинди. Айни пайтда барча клублар бу йўлда бирлашиши ва футбол ривожи учун масъулларга кўмаклашиши сўралмоқда. Бир сўз билан айтганда, футболдаги ҳалоллик учун барча бирдек жавобгар бўлиши керак.

Автор :
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика