RU

Последние новости

21:08"Фиорентина" — "Ювентус". Де Хеа, Тьюрам ва Коло-Муани асосий таркибда  0 21:02Февзи Давлетов: "Бор масъулиятни мураббийлар штаби зиммасига оламан"  5 20:45Ҳаким Фузайлов: "Ҳозирча хулосалар учун эрта"  0 20:35АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Челси"ни, "Фулхэм" эса "Тоттенхэм"ни мағлуб этди  11 20:31"Ливерпуль" — "Ньюкасл". Англия лига кубоги финали учун таркиблар маълум  4 20:30Суперлига. "Сўғдиёна" — "Навбаҳор" (матнли трансляция)  46 20:01Суперлига. ОКМК - "Пахтакор" 1:0 (матнли трансляция)  18 19:37"Зоб Ахан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  1 19:16РПЛ. "Рубин" ўз уйида "Нижний Новгород"ни қийинчилик билан мағлуб этди, Ашурматов захирадан ўйинга қўшилди  0 19:02"Рома" — "Кальяри". Таркиблар маълум  18 18:42"Турон" — "Сумқайит". Жалолиддинов ва Абдихолиқов асосий таркибдами?  2 18:35А Серия. "Наполи" меҳмонда чемпионат аутсайдерини мағлуб этолмади ва муҳим очколарни бой берди  9 18:13Ҳусниддин Алиқулов жароҳат олдими?  17 17:48Суперлига. "Сурхон" Термизда "Хоразм"га мағлуб бўлди  22 17:31Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида мағлубиятга учради, Алиқуловдан автогол  11

"Коростиченконинг "Локомотив"га тайинланиши? Биздан ҳам Нагельсманн чиқишини истаймиз" - Тўлабек Акрамов Новости

"Коростиченконинг "Локомотив"га тайинланиши? Биздан ҳам Нагельсманн чиқишини истаймиз" - Тўлабек Акрамов

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси раҳбарияти ўтган мавсум якунлангач бир қатор ўзгаришларга қўл урди.

Жамоа билан бир мавсум фаолият олиб борган португалиялик Микаэль Секейра билан ҳамкорликни давом эттирмайдиган бўлди. Эндиликда унинг ўрнида ёш мураббий Денис Коростиченко фаолият олиб боради. Унга яқинда бутсаларини михга илган Акмал Шораҳмедов кўмаклашади. Таркиб ҳам нисбатан ёшартирилаётганини янги келаётган футболчилардан билиш қийин эмас. Мазкур мавзулар юзасидан "Локомотив" бош менежери Тўлабек Акрамовни суҳбатга чорладик. 

- Дастлаб мураббийлар штабидаги ўзгаришларга тўхталиб ўтсангиз. Бундай қарорга қандай қилиб қабул қилинди?

- Ҳаммаси оддий. Раҳбарият томонидан жамоани ёшартириш бўйича вазифа берилган эди. Микаэль Секейранинг кейинги мавсумда ишламаслиги аниқ бўлиб улгурганди. Унинг жамоада қолмаслиги ойдинлашгач ўзимиздан мураббий излашга киришдик. Якунда Денис Коростиченкога ишонч билдиришга қарор қилдик. Ушбу мураббий аввал Тимур Кападзе билан, кейин Микаэль Секейранинг ёнида етарлич тажриба тўплади. Тўғри мураббий - ёш. Лекин қачондир ёшларга ҳам имконият бериш керак-ку. Ҳазил қилиб айтганда, биздан ҳам Нагельсманн чиқишини истаймиз. Умид қиламанки, Коростиченко билдирилган ишончни оқлайди. Раҳбарият томонидан барча шароитларни яратиб беришга ҳаракат қиламиз. 

- Микаэль Секейранинг кетиши нима билан боғлиқ? Балки мураббий ва клубнинг қарашлари бир-бирига тўғри келмадими?

- Унинг жамоамизни тарк этиши очиғини айтганда оилавий сабаблар билан боғлиқ. Чунки бир йил оиласидан узоқда яшади. Тошкентга оиласини олиб келишни истади, лекин ҳужжат билан муаммолар бўлди. Иккинчидан кичкина боласи бор эди.  

- Аввалги йилларга нисбатан клуб тайёр ва номдор футболчиларни эмас, кўпроқ ўсиш жараёнидаги футболчиларни қўшиб олмоқда...

- Жамоани анча ёшартирмоқдамиз. Асосий мақсадимиз уларни шакллантириб яқин 2 йилда чемпионлик учун курашадиган жамоага айлантириш. 

- Бу мавсум қишда хориж йиғин ўтказишга эҳтиёж сезилмадими?

- Ҳозир ўзимизда ҳам шароитлар яхши. Ёшларни энди шаклланмоқда. Тошкент ёки Туркия бунинг катта фарқи йўқ. Бу нарса бошимиздан ўтган. Ўзингиз ҳам кўряпсиз, йиғинларда кўп ёшлар кўрикдан ўтяпти. 

- Денис Коростиченкога охиригача имконият бериладими? Кўпинча натижа бўлмаса, мураббийни ишдан олиш ҳолатлари учрайди...

- Биз ҳар томонлама ҳисобга олган ҳолда бу қарорга келдик. Ёш таркиб ва ёш мураббийлар бирга ишлаб мустаҳкам жамоага айланади, деб ўйлайман.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика