RU

Последние новости

23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  3 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  4 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  4 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  48 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   1 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  21 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0

Коронавирус туфайли А Серия етакчилари еврокубокларда азият чекишади Новости

Коронавирус туфайли А Серия етакчилари еврокубокларда азият чекишади

Айни дамда коронавируснинг асосий ўчоғларидан бири - Италия.

Касалланганлар сони 7900 кишидан ошиб кетди, 450 киши вирусдан вафот этди.

Бу воқеалар фонида Европа топ чемпионатлари орасида италияликлар биринчилардан бўлиб лига баҳсларини тўхтатишга қарор қилишди. Умумий қилиб ҳисоблаганда А Сериянинг ҳар бир турида стадионларга 800 минг киши ташриф буюради, шу сабабли чемпионат тўхтатилиши ҳайрон қоларли воқеа эмас.


"Ювентус" ҳамда "Интер" ўртасидаги учрашув мухлисларсиз ўтди. Криштиану Роналду "кўринмас мухлислар"га беш ташлаб, кайфиятни кўтаришга ҳаракат қилганига қарамай, ўйин ҳудди ўртоқлик учрашувидек ўтди. Футболчи ва мураббийларнинг ҳар бир сўзи эшитилиши - ноодатий ҳолат.


Ҳозир А Серия раҳбарияти ҳеч нарса қила олмайди, чунки вазиятга давлат раҳбариятидагилар аралашган. Италия бош вазирининг шахсан ўзи чемпионат тўхтатилгани ҳақида эълон қилди:


"Бошқа кута олмаймиз. Рақамлар касалланганлар ва вафот этаётганлар сони ошиб бораётгани ҳақида гапирмоқда. Италия фойдасини кўзлаб баъзи ёқимсиз қарорларни қабул қилишимиз керак. А Серия ва бошқа спорт тадбирлари тўхтатилади. Мухлислар буни қабул қилиши керак" - дейди бош вазир.


Сана ҳақида тўхталадиган бўлсак, учрашувлар камида 3 апрелгача ўтказилмайди. Италия клублари еврокубокларда нима қилишни билмай, боши қотган. Масалан, "Ювентус" кейинги сешанба куни Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашуви доирасида "Лион"ни қабул қилади. Ҳозирча бу борада аниқлик киритилмаган, аммо катта эҳтимол билан ўйин мухлисларсиз ўтади ёки Туриндан ташқарида бўлади. Энг ҳайратланарли натижа - Франция жамоасининг техник ғалабаси бўлади, аммо УЕФА бу ишга қўл урмаса керак.


Италия клублари уй учрашувларини ўзида ўтказиш масаласини ҳал қилган тақдирда ҳам италияликлар Европада энг кўп азият чеккан клублар бўлишади. Чемпионат тўхтатилгани туфайли улар футболчиларнинг формасини бир ритмда сақлаб тура олишмайди. Италия клублари фақат чет элда ўтказиладиган ўртоқлик ўйинларидан умид қилишлари мумкин.


Яна бир муаммо - А Сериянинг қолган ўйинлари нима бўлади? Чемпионат 3 апрелдан давом этади десак ҳам тақвимни суриш қийин ва лига баҳслари майнинг охиригача якунланмайди. Чемпионат ўйинларини бир неча ҳафтага узайтириш қарори ҳақида ўйлаш нотўғри, чунки бу йил ёзда Европа чемпионати ўтказилади.


Умуман олганда, ҳозирча саволлар кўп, аммо тез орада жавоблар пайдо бўлиши керак. Албатта, хавфсизлик биринчи ўринда, бироқ Италия клублари, мухлислари жуда хафа бўлиши аниқ.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика