RU

Последние новости

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Koronavirus Info. Ўзбекистонда бир кунда 93 нафар бемор коронавирусдан тузалди, касалланганлар сони эса 1716 нафарга етди Новости

Koronavirus Info. Ўзбекистонда бир кунда 93 нафар бемор коронавирусдан тузалди, касалланганлар сони эса 1716 нафарга етди

Телеграмдаги расмий "Koronavirus Info" каналидаги энг муҳим хабарларни тақдим этиб борамиз.

2020 йил 22 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1716 нафарни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистонда бир кунда 93 нафар бемор коронавирусдан тузалди.

Хоразмда яна 35 нафар бемор соғайди.

Тузалганларнинг 31 нафари Россиядан чартер рейс билан келган. Қолган 4 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Улардан 29 нафари эркак, 6 нафари аёл. Беморларнинг 6 нафари Бухородан, 5 нафари Хоразмдан, 4 нафардан — Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижондан, 3 нафардан — Фарғона ва Қашқадарё вилоятларидан, 2 нафардан — Наманган, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридан бўлса, 1 нафардан — Жиззах ва Сурхондарё вилоятларидан. Улар орасида энг каттаси 58 ёшда, энг кичиги 7 ёшда.

Тошкентда яна 17 нафар бемор соғайди.

Тузалганларнинг барчаси Тошкент шаҳридан. Улардан 16 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқот орқали инфекция юқтириб олган. 1 нафари Лондондан Тошкентга келган.

Беморлардан 4 нафари эркак, 13 нафари аёл. Улар орасида энг каттаси 69 ёшда бўлса, энг кичиги 2020 йил туғилган (онаси билан бирга реабилитацияга кузатилди).

Андижонда яна 26 нафар бемор соғайди.

Соғайганларнинг барчаси Андижон вилоятидан. Беморларнинг 5 нафари эркак, 21 нафари аёл. Уларнинг 1 нафари Қирғизистондан келган, қолган 25 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқот орқали инфекция юқтириб олган. Улар орасида энг ёши каттаси 59 ёшда бўлса, энг ёши кичиги эса 21 ёшда.

Шу кунгача жами соғайганлар — 450 нафарга етди.



#уйдақолинг

#ваҳимасизкарантин

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика