RU

Последние новости

00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  0 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  9 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  3 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  2 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  16 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  3 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  198 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  2

Кўпчилик бу мусобақани битта бўлган, зўр бўлган дейди Новости

Кўпчилик бу мусобақани битта бўлган, зўр бўлган дейди

Кеча, 7 январь куни Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубоги старт берилганига 11 йил тўлди.

Шу муносабат билан ОФК сайти ўша мусобақа ҳақида мақола чоп этди ва бунда Ўзбекистон терма жамоасининг иштирокини ҳам ёдга олди. 

Мен шу пайтгача иккита Осиё Кубогида бўлганман: 2015 йил Австралия, 2019 йил БААга борганман. Албатта, орамизда 2011 йилги Осиё Кубогини бориб кўрганлар ҳам кўп. Ва шу мусобақада қатнашганларнинг кўпчилиги Қатардаги чемпионат энг зўри бўлган деб эслайди. 

Аҳмедовнинг ташриф қоғози

Ҳар бир футболчининг ўзига хос ташриф қоғози бўлади. Яъни қайсидир голи орқали мухлислар ёдида қолди. Футболчилик фаолиятини тугатган Одил Аҳмедов 2011 йил Осиё Кубогида Қатар дарвозасига (мусобақанинг очилиш ўйинида) узоқдан гол уриб, шу орқали бутун Осиёга танилганди. Айнан шу гол унга Европа эшикларини очди десак муболаға бўлмайди. Чунки шу мусобақадан кейин Аҳмедов "Анжи"га йўл олган.

 


2-рақамдаги Бақоев

Қатарда ўтган қитъа биринчилиги яна шунингдек, ҳужумчи Улуғбек Бақоевнинг 2-рақамли футболкада ўйнаб, чорак финалда Иорданияга иккита гол ургани билан ёдда қолган. Ўшанда Бақоевнинг чемпионатга бориши жуда ғалати бўлганди. 2-рақам аслида ҳимоячи Ярослав Крушельницкийга тегишли бўлиб, бироқ нимадир сабаб Крушельницкий ортга қайтишга мажбур бўлади ва бош мураббий Вадим Абрамов унинг ўрнига Бақоевни чақириб олади. Шу-шу Бақоев 2-рақамли футболкани олишга мажбур бўлган.


Нестеровсиз жамоа 

Чорак финалда Иордания 2:1 ҳисобида мағлуб этилгач, бизни ярим финалда Австралия кутиб турарди. Мусобақа бошидан бери терма жамоамиз дарвозасини қўриқлаган Игнатий Нестеров бу ўйинда иштирок эта олмайди ва натижада дарвозани қўриқлаш Темур Жўраевга топширилади. Лекин бу ўйинда Жўраевдан омад очиқчасига юз ўгириб, ўз дарвозасидан 6та гол ўтказади. Шу тариқа мусобақадаги энг йирик ҳисоб Ўзбекистон - Австралия ўйинида кузатилади - 0:6. 


Гейнрихнинг бенефиси

Шундай қилиб Австралияга қарши ўйиндан сўнг финал йўлланмаси пучга чиққан ва орадан кўп ўтмай 3-ўрин учун баҳсда Жанубий Кореяга қарши майдонга тушганмиз. Гарчи 2:3 ҳисобида имкониятни бой берган бўлсак-да, Александр Гейнрих жуда яхши ўйин намойиш этиб, кореяликлар дарвозасига иккита гол урганди.


Сервер Жепаров - Man of the Match

Мусобақанинг яна бир эсда қолган жиҳати, ярим ҳимоячи Сервер Жепаров уч марта учрашувнинг "Энг яхши футболчиси" деб топилган. У гуруҳдаги барча ўйинларда энг яхши бўлган. Чорак финалда эса Улуғбек Бақоев шу эътирофга сазовор бўлганди. 


Барча натижалар

Қуйида Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубоги-2011даги ўйинларини келтириб ўтамиз. 


7 январь. Гуруҳ босқичи

Қатар - Ўзбекистон 0:2

Голлар: Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров.


12 январь. Гуруҳ босқичи

Ўзбекистон - Қувайт 2:1

Голлар: Максим Шацких, Сервер Жепаров - Бадр Ал Мутва


16 январь. Гуруҳ босқичи

Хитой - Ўзбекистон 2:2

Голлар: Ю Хай, Хао Жунмин - Одил Аҳмедов, Александр Гейнрих.


21 январь. Чорак финал

Ўзбекистон - Иордания 2:1

Голлар: Улуғбек Бақоев (2та) - Бани Яссин


25 январь. Ярим финал

Ўзбекистон - Австралия 0:6

Голлар: Харри Кьюэлл, Саша Огненовски, Дэвид Карни, Брэтт Эмертон, Карл Валери, Робби Круз. 


28 январь. 3-ўрин учун баҳс

Ўзбекистон - Жанубий Корея 2:3

Голлар: Александр Гейнрих (2та) - Ку Жа Чол, Жи Донг Вон (2та).


Осиё Кубоги-2011да қатнашган футболчилар

Дарвозабонлар: Игнатий Нестеров, Темур Жўраев, Мурод Зуҳуров.

Ҳимоячилар: Шавкат Муллажонов, Анзур Исмоилов, Саҳоб Жўраев, Фаррух Нурлибоев, Виктор Карпенко.

Ярим ҳимоячилар: Азиз Ибрагимов, Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов, Шавкат Саломов, Станислав Андреев, Санжар Турсунов, Тимур Кападзе, Жасур Ҳасанов, Вагиз Галиулин. 

Ҳужумчилар: Улуғбек Бақоев, Марат Бикмаев, Олим Навкаров, Александр Гейнрих, Максим Шацких.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика