RU

Последние новости

17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  3 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  4 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечaнчи финали?  28 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  9 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  3 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  6 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  10

Копа Америка-2021 олдидан 10 савол — Месси Аргентина билан чемпион бўлишига Бразилия йўл қўядими? Новости

Копа Америка-2021 олдидан 10 савол — Месси Аргентина билан чемпион бўлишига Бразилия йўл қўядими?

Шу кунларда нафақат Европада, балки Жанубий Америкада ҳам катта футбол байрами режалаштирилган.

13 июндан 14 июнга ўтар кечаси тарихдаги энг шов-шувли Америка Кубокларидан бири старт олди. Шу муносабат билан, Америка Кубоги-2021дан олдин энг муҳим 10 саволга эътиборингизни қаратишга қарор қилдик.  

Мусобақа тўлиқ хажмда ўтказилади. Бразилия термасининг қайдномаси ҳам эълон қилингач, бу ҳақида ишонч билан айтишимиз мумкин. Аввал бошида мусобақа бир йил аввал Колумбия ва Аргентинада ўтиши белгиланган эди, лекин барча режаларни коронавирус бузиб юборди. Бу йилга келиб вазият ўзгарди ва ҳар икки мезбон мақомидан маҳрум этилди – шимол вакили мамлакатдаги президентга қарши чиқишлар сабаб, жанубий мамлакат эса пандемия туфайли. Охир-оқибат мусобақа кўчирилган Бразилияда ҳам касалланганлар сони кам эмас, шунинг учун ҳам терма жамоа вакиллари ва бош мураббий Тите мусобақада иштирок этишдан бош тортмоқчи эди.

Пандемия туфайли мусобақага таклиф этилган "меҳмонлар" – Қатар ва Австралия мусобақада иштирок этмасликни маъқул кўрди. Қуръага биноан, жамоалар географик жойлашувига кўра гуруҳларга ажратилган. Жанубий гуруҳга Аргентина, Чили, Уругвай, Парагвай ва Боливия йўл олган бўлса, шимолийда – Бразилия, Колумбия, Перу, Эквадор ва Венесуэлани кўриш мумкин. Ўйинлар томошабинларсиз ўтади ва мусобақани тўрт шаҳар қабул қилади – Рио-де-Жанейро (икки стадион), Бразилия, Куяба ва Гояния.

Мусобақа иштирокчиларининг ҳолати ва жамоаларга оид қизиқарли маълумотларни ўрганиб чиқсак:

А гуруҳи (жануб):

Месси Аргентина билан соврин юта оладими?

Лионель терма жамоа сафида Жаҳон чемпионатидан буён ўйиндан бирорта тўп киритишга муваффақ бўлмади ва фақатгина пенальтилардан кейин ўз номини таблога ёздириб қўймоқда. Америка Кубогидаги муваффақият футбол тарихидаги энг яхши футболчилардан бири учун бу йил "Олтин тўп"ни қўлга киритиш учун охирги имконият десак, адашмаймиз. Лео учун ушбу мусобақа олтинчи Кубок бўлади: Месси фақатгина 2011 йил медалсиз қолиб кетган, аммо бошқа томондан бирор марта унда ғолиб бўлмаган. Бош мураббий Скалони учун ҳам бу мусобақа ҳал қилувчи бўлиши мумкин. Икки йил аввал у жамоада катта ўзгаришни амалга оширган ва Кубок давомида 4-3-1-2 тактик схемасига ўтилган, оқибатда бронза медаллари қўлга киритилганди. 

Ҳозир "альбиселесте" устози томон яна танқид тошлари отилмоқда. У саралашнинг охирги икки учрашувида қўпол тактик хатоларга йўл қўйиб, юта олмади: оддий мисол Чилига қарши ўйинда икки таянч ярим ҳимоячининг бири тезкор бўлмаган Леандро Паредес бўлгани ва бу улардан тепароқда прессингда деярли иштирок этмайдиган Месси жойлашганига изоҳ топиш бироз мушкулдек. Жамоа етакчисига жуда боғланиб қолган ва позицион ҳужумда анча секин ҳаракат қилади, ҳимоя чизиғи вакиллари эса "иккинчи қаватдаги" курашларда рақибга жуда кўп имконият қолдиради.

Дарвозабонлар борасида ҳам саволлар йўқ эмас – Скалони давридаги асосий посбон Франко Армани коронавирус бўлиб соғайди, Англияда ажойиб мавсум ўтказган Эмилиано Мартинес эса Колумбия билан учрашувда жароҳат олди. Уларнинг ҳар иккиси мусобақа қайдномасига киритилган.


Чилининг олтин авлодининг сўнгги "чиқиши" қандай бўларкан? 

"Юриши" 2007 йил ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бошланган қитъанинг энг ёши улуғ жамоасини ёшлар билан ишлашни қойиллатадиган уругвайлик Мартин Ласарте бошқармоқда. Айнан шу мутахассис ўз вақтида Луис Суарес ва Антуан Гризманн каби жаҳон юлдузларини катта футболга тақдим этган. Аммо ҳозир "қизиллар" таркибида ёш футболчилар йўқ ҳисоби. Клаудио Браво, Маурисио Исла, Гари Медель, Артуро Видаль, Алексис Санчес – уларнинг ҳар бири учун бўлажак Копа фаолиятидаги сўнггиси бўлса ажаб эмас.

Ласартенинг иши, қарорлари ҳозирча кўплаб саволларга сабаб бўлмоқда. Жамоа Аргентинага мағлуб бўлмади, лекин кутилмаганда уйида Боливия билан 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.


Оскар Табарес Уругвай ҳужумидаги муаммоларга қандай ечим топади?

Америка Кубогининг энг тажрибали мураббийи тажрибаларга қўл уришни бошлаб юборди. Прагматиклиги билан ном чиқарган мураббий ҳимоя чизиғини янада мустаҳкамлаш зарур деган қарорга келди. Парагвай билан ўйинда ҳамда Венесуэлага қарши ўйиннинг иккинчи бўлимининг маълум қисмларида биз учта марказий ҳимоячи ҳаракат қилувчи тактик юришга ўхшаш гибрид схема гувоҳига айландик. Бундай қарор Диего Годин ва Мартин Касереснинг ёши ўтиб бораётгани сабаб қабул қилингна бўлса ажабмас.

Бироқ уругвайликларнинг асосий муаммоси позицион ҳужумлигича қолмоқда. Ҳа, охирги икки ўйинда дам берилган Эдинсон Кавани ўйнамади, аммо Табарес Форлан типидаги футболчини барибир топа олмади ва майдон марказидаги (ярим ҳимоячилар танлови кенг бўлган ҳолатда) ромбдан воз кечди. Энди у қанотларга алоҳида урғу бериш ниятида. У ерда эса маҳаллий чемпионат вакили Жованни Гонсалес (ўнгда) ва "янги Альваро Перейра" (Касерес борлиги учун ярим ҳимоячи функцияси юклатилган ҳимоячи) – Матиас Винья (чапда) ҳаракат қилади.


Парагвай термаси юқори прессинг ва чуқур ҳимоя ўртасидаги балансни топа олармикин?

Парагвай футболи узоқ йиллардан буён ҳимояга алоҳида урғу бериши ҳеч кимга сир эмас. Бу вазият мамлакатга хорижлик мураббийлар юқори прессингни "олиб киришлари" оқибатида ҳам кескин ўзгармади. Шунга ўхшаш ишни Херардо Мартино амалга оширган ва "гуарани" билан катта ютуқларга эришганди. Ҳозирда бош жамоани Эдуардо Бериссо бошқармоқда.

"Севилья" ва "Сельта" собиқ устози даражаси жамоасидан пастроқ рақибларга қарши беллашувларда ўзининг севимли фалсафасидан мунтазам равишда фойдаланиб келади. Таняч зонасида катта юлдузларнинг йўқлиги сабаб "гуарани"нинг ишлари ҳавас қилгудек эмас. Мисол учун аввалги мусобақада Қатар билан 2:2 дуранг қайд этилганди.  

Топ-рақиблар билан ўйин сценарийси буткул бошқача тус олади. "Гуарани" ҳимояда ёпилиб олишни яхши билади, 2019 йилги мусобақада Бразилия дарвоза томон йўл топа олмаган (ўйиннинг асосий вақтида 0:0) ва Аргентина ҳамда Уругвайга қарши сафар учрашувларида бўлгани каби. Кучли рақибларга қарши ўйинларда керакли натижага эршиш йўлида Бериссо ижодкор футболчиларга "қора меҳнат"ни ўргатиш, уни талаб қилишдан ҳеч ҳам уялмайди. "Альбирроха" муҳим ўйинларда вазият тақозо этса, соф ҳужумчисиз майдонга тушиши ва бу ролни номинал вингер Анхель Ромерога ишониши мумкин. Ўз ўйинини топиб олса, Парагвай ҳам исталган гранд рақибга бош оғриғи бўла олади.  


Боливия гуруҳдаги вазиятга таъсир кўрсата оладими?

Боливияликлар гуруҳда яққол аутсайдер, аммо икки рақибдан ЖЧ саралашида сафарда очко тортиб олишни уддалашди. Марсело Морено ажойиб спорт формасига кириб олганини алоҳида таъкидлаш лозим. 33 ёшли футболчи саралашнинг Жанубий Америка қисми тўпурари бўлиб турибди. Жамоа таркибида яна бир фахрий футболчи Хуан Карлос Арсе ҳаракат қилади. У ўз вақтида (11 йил аввал) "Терек" сафида ўша вақтлар "Анжи" шарафини ҳимоя қилган ҳамюртимиз Одил Аҳмедовга қарши тўп тепган.

Боливия мухлисларининг бош мураббий – венесуэлалик Сесар Фариасдан ҳам умидлари катта. Мутахассис Копада она юрти термаси билан тўртинчи ўринни эгаллаган ва бу натижа ҳамон Венесуэла тарихида энг яхши ҳисобланади.


B гуруҳи (шимол):

Бразилия титулни ҳимоя қила оладими?

Ҳукумат қаршилигига қарамай, Титени сақлаб қола олган ва қаторасига иккинчи уй мусобақасини ўтказишга сўнгги паллада рози бўлган пентакампеонлар жамоа сифатида янада жипслашди ва кучлироқ бўлди десак муболаға бўлмас.

Тите жамоаси сўнгги йилларда қай тарзда ўзгариб борди? Бир йўла иккита "саккизлик" бор 4-3-3 тактик схемасидан (ҳимояланаётган 4-4-2, шу йўл билан Неймар "қора ишдан" озод этилади), Америка Кубогига пентакампеонлар ярим ҳимояда Паулиньо ўрнига Артур билан, яъни марказда тўпни кўпроқ ушлаб туриш усули билан етиб келишди. Бу ҳимоядаги ўйинни тартибга солишда ёрдам берди (Алиссон бор йўғи битта гол ўтказиб юборди), лекин чуқур ҳимояланувчи рақибларга қарши ўринсиз услуб эди – Венесуэла ёки Парагвай мисол.

Ҳозирда Артур ўрнини Фред эгаллади, жароҳатланган Коутиньо ўрнини Лукас Пакета ёпмоқда. Бироқ бу вариантда ҳам жамоа тўп билан жуда кўп вақт шунчаки вақт ўтказиш учун муомалада бўлаётгандек ҳаракат қиляпти. Охирги баҳсда Тите B режасига ўтди, ушбу вариант жамоага фақатгина ўта мушкул вазиятларда ёрдамга келарди, аммо вақт ўтиши билан асосий қуролга айланиб борди. Парагвай билан ўйинда мураббий бир йўла тўрт нафар ҳужумкор футболчини асосий таркибда майдонга туширди ва бу тезкор голга замин яратди. Каземиро ва Фред таянч зонасида жамоа ҳимояси ожиз бўлиб қолмаслигини таъминлашди. 

Бу мусобақа Неймар учун ўзгача бўлиши кутилмоқда, футболчи Кубок-2019ни ўтказиб юборган ва ҳозирда яхши спорт формасида, жамоасига ёрдам беришга тайёр. Дани Алвесга эса таркибда жой топилмади, унинг ўрнини Эмерсон эгаллади ва машҳур футболчи фаолиятидаги 42-совринни боши узра кўтаролмайдиган бўлди (ҳозирча). Қизиғи, унинг ўрнини эгаллаган Эмерсон ҳозирда Дани узоқ йиллар шарафини ҳимоя қилган "Барселона" футболчиси ҳисобланади ва охирги мавсумни ижара асосида "Бетис"да ўтказди. 


Хамессиз қолган Колумбиядан нима кутиш мумкин?

Жисмоний ҳолати сабаб Рейнальдо Руэда терма жамоа етакчисини Кубок баҳсларига олиб кетмасликка қарор қилди. Мусобақада унинг ўринбосари Хуан Кинтеро ҳам иштирок этмайди. Терма жамоа устози бу вазиятда қанотларга кўпроқ эътибор қаратади. Карлош Кейруш даврида саккизлик ва вингер гибрид ролини бажаргар Хуан Куадрадо қанотга қайтарилиши кутилмоқда. Руэда одатда 4-4-2 ва 4-3-3 тактик схемаларидан фойдаланади. Биринчи вариантда у олдинги чизиқда "Аталанта" юлдузлари Дуван Сапата ва Луис Мурьелни (Фалькао жароҳатланган) биргаликда ишга солса, иккинчи вариантда прессингга урғу берилади. Бу жараёнда жароҳатланган Лерма ва Урибедан фаоллик талаб қилинади. Асосий таркибда Вильмар Барриосни кўрмасак керак – ушбу мураббий қўл остидаги ҳар икки ўйинни Барриос ўрнини Густаво Куэльярга бой берган ҳамда захира ўриндиғида бошлаганди.

Колумбиянинг ёрқин авлодининг очиқчасига омади чопмай, қитъа миқёсида жуда кам соврин ютди – бор йўғи 2016 йилги бронза. Ўз қитъасида "кофечилар" маҳаллий Англия номини олишган – колумбияликлар сўнгги тўрт мусобақада уч бор овертайм ёки пенальтилар сериясида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этган.

Сапата ва Муриель яхши спорт формасида ва жамоа мухлислари бу сафарги мусобақани катта орзулар билан кутишмоқда. 


Ўз уйида, баланд тоғ ҳудудида, ўйнамайдиган Эквадор ижобий натижага эриша оладими?

Аргенитналик мураббий Густаво Альфаро қўл остида жамоа саралаш босқичини анча дадил бошлади. Бироқ барча голларини эквадорликлар баланд тоғ ҳудудида – мамлакат ҳудудидаги Кито ва Ла-Пасда рақиблар дарвозасига йўллаганди. Эквадор анъанавий равишда Америка Кубогида муваффақиятсиз иштирок этади – жамоанинг энг яхши натижаси тўртинчи ўринлигича қолмоқда.

Таркибга тажрибали Кристиан Нобоа жалб этилган, лекин РПЛ вакили асосий таркиб аъзоси эмас, у ёш "Брайтон" футболчиси Мойсес Кайседога рақобатни бой бермоқда.


Перу: Герреросиз ва қисқа захира ўриндиғи билан ҳаёт қандай давом этади?

Рикардо Гарека кадрларнинг жиддий муаммосига дуч келди. Мутахассис ёшлар билан ишлашни хуш кўради, бунга U-20 термаси асосий жамоа билан Россияга мундиалдан аввалги йиғинга келгани исбот бўла олади. Бироқ ўша жамоанинг бирорта вакили миллий терма даражасигача ўсишга эришолмади. 

Ҳозир жамоа кескин ўзгаришни амалга оширишга мажбур. Ҳозир жамоа кескин ўзгаришни амалга оширишга мажбур. Мусобақада Эдисон Флорес, Жефферсон Фарфан (жароҳат сабаб), Луис Адвинкула (Сегунда плей-офф ҳал қилувчи ўйинлари сабаб "Райо Вальекано"га қўйиб юборишни сўраган), Педро Акино, Карлос Самбрано, Рауль Руидиас ва асосийси, Паоло Герреро ушбу турнирда иштирок этмайди. 37 ёшли бомбардир яхши спорт формасида эмас ва шу сабабли ҳужум чизиғида Жанлука Лападула (италиялик авлодлари ҳам бор бўлган) ёки Сантьяго Орменьо (мексикалик қариндошлари бор) ҳаракат қилади. Қизиқ ҳолат-а?!


2017 йилги U-20 ЖЧ совриндорлари Венесуэла ўйинида қандай роль ўйнайди? 

Тўрт йил аввал "винотинто" ёшлари сенсацион тарзда жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаган. Ўтган вақт давомида кечагина ўсмир бўлган йигитлар "энг гуллаган" даврига етиб келган бўлсада, улардан ҳеч бири чинакамига юлдуз бўлиб порламади. Энди жамоани ўша вақтдаги мураббий Рафаэль Дудамель бошқармаяпти, ҳозирда бош мураббий курсиси Жозе Пезейруга тегишли. У охирги ўйинларда континентнинг энг иқтидорли дарвозабонларидан бири, "Ланс" захирасида ўтирган Вилькер Фариньес хизматларидан фойдаланмасликка қарор қилди. Унинг ўрнини Боливия билан ўйинда қовун туширган Хоэль Гратероль эгаллади.

Жамоа етакчилари ўзгармаган – Роберто Росалес ва Томас Ринкон. Россия Премьер-Лигасидаги ўйинлари билан мухлисларга таниш Жон Чансельор якуний рўйхатга киритилди, аммо топ рақибларга қарши жамоа уч нафар марказий ҳимоячи билан ҳаракат қилсада, Вилькер Анхелга таркибдан жой топилмади. Шунингдек, анчагина машҳур бўлган Саломон Рондонни ҳам бўлажак турнирда кўрмаймиз, бунга футболчининг жисмоний ҳолати талабга жавоб бермаслиги сабаб бўлди. 


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика