Конте: "Омад очиқчасига юз ўгирди"
06 янв 2021 22:40
Новости
Конте: "Омад очиқчасига юз ўгирди"
"Интер" бош мураббийи Антонио Конте А Сериянинг 16-тури доирасида "Сампдория"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.
"Ғалати ўйин бўлди. Пенальтидан гол ура олмадик ва ортидан икки гол қўйиб юбордик. Ҳа, муаммолар бўлди, бироқ яхши ўйин намойиш қилдик, вазиятлар яратдик. Бу жуда ғалати ўйин эди.
Баъзида сиз мағлубиятга лойиқ бўласиз. Баъзида ишларингиз сиз ўйлаганчалик кетмайди. Пенальтидан кейин ҳам гол уришимиз мумкин эди. Янгнинг зарбаси голга айланмади.
0:2ни йўққа чиқариш қийин кечди, бироқ охиригача курашдик. Барчасини тахлил қилиб чиқиш керак. Футболчилар бор кучини майдонга ташлади. Бироқ Жаноб Омад биздан юз ўгирди.
Яратилаётган вазиятларга эътибор қаратсак, ҳужумдаги ишларимиз ёмон кетмаяпти. Ушбу мавсумда бизга баланс етишмаяпти. Биз жуда кўп гол ўтказиб юборяпмиз", - деди Конте.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии