Конте: "Чемпионликни нишонлашга ҳали эрта"
04 апр 2021 11:56
Новости
Конте: "Чемпионликни нишонлашга ҳали эрта"
"Интер" бош мураббийи Антонио Конте А Серия доирасида "Болонья" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрларини билдирди.
Ушбу ғалабадан кейин "Интер" энг яқин таъқибчиси "Милан" билан орадаги фарқни 8 очкогача оширди.
"Йўқ, Скудеттони нишонламаяпмиз. Бунинг учун биз математик жиҳатдан ҳеч ким ета олмайдиган даражада барчадан олдинга ўтиб кетишимиз керак. Жамоалар ҳали 8-9тадан ўйин ўтказишади. Унда 27-30 очко жамғариш мумкин. А Сериянинг қийинчиликлари қандай эканлигини яхши биламиз. Ушбу мавсумда қандайдир совғалар ютишимиз аниқ, аммо барчасини расмийлаштириш керак. Лекин ҳозирча биз ҳеч нимага эришмадик", - деди Конте.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии