RU

Последние новости

22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  0 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  2 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  111 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  36 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  6 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  30 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11

Конфедерациялар кубоги-2017. Қуръа ташлаш маросимида Яна Чурикова ва Андрей Малахов бошловчи бўлишади Новости

Конфедерациялар кубоги-2017. Қуръа ташлаш маросимида Яна Чурикова ва Андрей Малахов бошловчи бўлишади

26 ноябрь куни Россиянинг Қозон шаҳрида 2017 йилги Конфедерациялар кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Унда Яна Чурикова ҳамда Андрей Малахов бошловчилик қилишади.

Шоу давомида қуръа ташланади, мусобақа тақвимини эълон қилинади, ўйинлар бўлиб ўтадиган Қозон, Москва, Санкт-Петербург ва Сочи шаҳарлари таништирилади.

Ушбу шоу Россиянинг Биринчи канали билан ҳамкорликда ташкил этилади.

Конфедерациялар кубоги 2017 йилнинг 17 июнидан 2 июлига қадар бўлиб ўтади. Мусобақа илк бор Россияда ўтказилади. Унда Жаҳон чемпиони Германия, мезбон Россия, қитъа чемпионлари Австралия, Чили, Мексика, Португалия ва Янги Зеландия иштирок этади. Сўнгги 8-иштирокчи 2017 йил февраль ойида Африка миллатлар кубогидан сўнг маълум бўлади.

Қуръа жараёнида 8 жамоа 4тадан икки гуруҳга ажратилади. Гуруҳларда дастлабки икки ўринни олган жамоалар ярим финалга чиқади. Ярим финал ўйинлари Қозон ва Сочи шаҳарларида бўлиб ўтса, финал Санкт-Петербургда ўтказилади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика