RU

Последние новости

13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  0 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  2 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  3 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  2 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  4 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  5 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  4 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  4 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  7

Комилов ва Ўринбоев гол урган баҳсда "Навбаҳор" Арманистон клубини мағлуб этди Новости

Комилов ва Ўринбоев гол урган баҳсда "Навбаҳор" Арманистон клубини мағлуб этди

Ўз ўқув-машғулот йиғинини Туркияда олиб бораётган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси мазкур йиғин доирасидаги олтинчи назорат баҳсини бугун Арманистон биринчи лигаси вакили Ереваннинг “Уэст” клубига қарши ўтказди.

Белек шаҳридаги “Суэна” стадионида бўлиб ўтган мазкур ўйинда наманганликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Мазкур учрашувнинг 17-дақиқасида жамоамизнинг тажрибали ҳимоячиси Ғиёсжон Комилов рақиб дарвозасидан 30 метрлар чамаси узоқликдан белгиланган жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга ошириб, ҳисобни очди – 1:0.

Урилган голдан сўнг, ҳужумкорликни янада кучайтирган Андрей Канчельскис шогирдлари 35-дақиқада ҳисобдаги фарқни янада оширишди. Маҳоратли ҳужумчи Забиҳилло Ўринбоев “Навбаҳор”нинг навбатдаги ҳужумини самарали тарзда якунлади – 2:0.

Натижада “лочинлар” танаффусга ушбу ҳисобдаги ғалаба билан чиқиб кетишди. Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа аъзоларида гол уриш учун бир қатор вазиятлар юзага келган бўлса-да, улардан самарали тарзда фойдалана олишмади. Шу тариқа наманганликлар ушбу ўйинда ютуққа эришишди.

Мазкур баҳсда "Навбаҳор" устози Андрей Канчельскис майдонга қуйидаги футболчиларни туширди: Дилшод Ҳамроев, Тоҳир Шамситдинов, Обид Жўрабоев, Ғиёсжон Комилов, Шаҳзодбек Ҳамидов, Сардор Теляков, Амирбек Жўрабоев, Аббос Ғуломов, Ҳусайн Эргашбоев, Анвар Ҳожимирзаев, Забиҳилло Ўринбоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Ислом Абдуллахонов, Миркомил Локаев, Абдулҳай Исмоилов, Руслан Болов.

“Навбаҳор” қаторасига учта дурангдан сўнг, ниҳоят, навбатдаги назорат ўйинида зафар қучди. Эслатиб ўтамиз, наманганликлар олдинги ўртоқлик баҳсларида Туркманистоннинг “Ахал” клубини 1:0, Сербиянинг “Рад” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Қозоғистоннинг “Жетису” клуби билан 1:1, Украинанинг “Колос” жамоаси билан 0:0 ва Грузиянинг “Самтредиа” клуби билан 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишганди.

“Навбаҳор” Туркияда яна 1та назорат-синов ўйини ўтказади. Мазкур ўртоқлик баҳси 20 февраль куни бўлиб ўтади. Аммо “лочинлар”нинг рақиби қайси жамоалиги ҳозирча номаълум.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика