UZ

Сўнгги янгиликлар

10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  2 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  5 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  11 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  12 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  3 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  8 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  13 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  14 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  4 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  7 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  14 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  2 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3

Комилов ва Ўринбоев гол урган баҳсда "Навбаҳор" Арманистон клубини мағлуб этди Янгиликлар

Комилов ва Ўринбоев гол урган баҳсда "Навбаҳор" Арманистон клубини мағлуб этди

Ўз ўқув-машғулот йиғинини Туркияда олиб бораётган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси мазкур йиғин доирасидаги олтинчи назорат баҳсини бугун Арманистон биринчи лигаси вакили Ереваннинг “Уэст” клубига қарши ўтказди.

Белек шаҳридаги “Суэна” стадионида бўлиб ўтган мазкур ўйинда наманганликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Мазкур учрашувнинг 17-дақиқасида жамоамизнинг тажрибали ҳимоячиси Ғиёсжон Комилов рақиб дарвозасидан 30 метрлар чамаси узоқликдан белгиланган жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга ошириб, ҳисобни очди – 1:0.

Урилган голдан сўнг, ҳужумкорликни янада кучайтирган Андрей Канчельскис шогирдлари 35-дақиқада ҳисобдаги фарқни янада оширишди. Маҳоратли ҳужумчи Забиҳилло Ўринбоев “Навбаҳор”нинг навбатдаги ҳужумини самарали тарзда якунлади – 2:0.

Натижада “лочинлар” танаффусга ушбу ҳисобдаги ғалаба билан чиқиб кетишди. Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа аъзоларида гол уриш учун бир қатор вазиятлар юзага келган бўлса-да, улардан самарали тарзда фойдалана олишмади. Шу тариқа наманганликлар ушбу ўйинда ютуққа эришишди.

Мазкур баҳсда "Навбаҳор" устози Андрей Канчельскис майдонга қуйидаги футболчиларни туширди: Дилшод Ҳамроев, Тоҳир Шамситдинов, Обид Жўрабоев, Ғиёсжон Комилов, Шаҳзодбек Ҳамидов, Сардор Теляков, Амирбек Жўрабоев, Аббос Ғуломов, Ҳусайн Эргашбоев, Анвар Ҳожимирзаев, Забиҳилло Ўринбоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Ислом Абдуллахонов, Миркомил Локаев, Абдулҳай Исмоилов, Руслан Болов.

“Навбаҳор” қаторасига учта дурангдан сўнг, ниҳоят, навбатдаги назорат ўйинида зафар қучди. Эслатиб ўтамиз, наманганликлар олдинги ўртоқлик баҳсларида Туркманистоннинг “Ахал” клубини 1:0, Сербиянинг “Рад” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Қозоғистоннинг “Жетису” клуби билан 1:1, Украинанинг “Колос” жамоаси билан 0:0 ва Грузиянинг “Самтредиа” клуби билан 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишганди.

“Навбаҳор” Туркияда яна 1та назорат-синов ўйини ўтказади. Мазкур ўртоқлик баҳси 20 февраль куни бўлиб ўтади. Аммо “лочинлар”нинг рақиби қайси жамоалиги ҳозирча номаълум.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика