Колашинац Бундеслигага қайтади
30 сен 2020 09:48
Новости
“Арсенал” ҳимоячиси Сеад Колашинац Леверкузеннинг “Байер”ига ўтмоқда. Бу ҳақда журналист Никола Скира хабар бермоқда.
Бундеслига Колашинац учун бегона эмас. Футболчи “Арсенал”га қадар “Шальке” шарафини ҳимоя қилган.
Босниялик футболчи “Байер” билан 5 йиллик битим тузади. Сеад лондонликлар устози Микель Артетанинг режаларидан ўрин олмаган. Шу боисдан футболчи “тўпчилар” сафини тарк этишга қарор қилган.
Похожие новости
03:00
ЕЧЛ. "Атлетико" охирги дақиқада гол уриб, ПСЖдан ғалабани юлиб олди. "Арсенал" "Интер"га ютқазди 12
Комментарии