Коке "Атлетико"да энг кўп ўйин ўтказганлар орасида 2-ўринга чиқиб олди
13 фев 2021 23:55
Новости
Коке "Атлетико"да энг кўп ўйин ўтказганлар орасида 2-ўринга чиқиб олди
Ярим ҳимоячи Коке бугун "Гранада"га қарши ўйинда (2:1) майдонга тушиб, Мадриднинг "Атлетико"си сафидаги 483-учрашувини ўтказди.
29 ёшли испаниялик "матрасчилар" сафидаги ўйинлар сони бўйича Томас Реньонес билан тенглашиб олиб, иккинчи ўринни бўлишиб турибди.
Маълумот учун, "Атлетико"нинг ушбу кўрсаткич бўйича рекордчиси Аделардо Родригес (553) саналади.
Коке – "Атлетико" тарбияланувчиси. У асосий таркибда 2009 йили дебют қилган бўлиб, шу пайтгача 46 та гол урган ва 104 та голда ассистент вазифасини ўтаган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии