RU

Последние новости

09:34Испания Суперкубоги форматида ўзгариш бўлди  0 08:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  0 08:20Sofascore. Кечаги учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари неча баҳо олди?  10 07:47Ёшларимиз бугун Аргентинага қарши баҳс олиб боради  1 07:16ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия қийин ғалабага эришди, Аргентина эса...  0 01:59Миллатлар лигаси. Англия она диёрида мағлуб қилинди ва бошқа натижалар  6 01:28Алиризо Жаҳонбахш: "Жамоалар ва индивидуал маҳорат ўртасида катта фарқ бор"  29 01:16ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ўз майдонида Японияга мағлуб бўлди  6 00:55Жалолиддин Машарипов: "Мухлис билан урушмадим, аксинча, бизни қўллаб-қувватланглар дедим"  24 00:38Пенальти тўғри бекор қилиндими? Ўзбекистон - Эрон учрашуви ҳакамлик фаолияти таҳлили  16 00:08Амир Ғаленои: "Бир киши кам бўлиб ҳам иккита пенальти ишладик, ҳакамлар ВАР орқали ҳам хатолар қилишмоқда"  19 23:42Владо Радманович: "Бир очко ҳам яхши натижа, фалокат ясаш керак эмас"  81 23:17ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия 90+9-дақиқада гол ўтказиб юбориб, учинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади  11 23:07ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйин якунланди  32 22:54Миллатлар лигаси. Италия, Франция, Англия ва бошқа термаларнинг асосий таркиблари маълум!  2

Коби Брайант ўз-ўзини суратга олиш бўйича Лионель Месси билан мусобақалашди Новости

Коби Брайант ўз-ўзини суратга олиш бўйича Лионель Месси билан мусобақалашди

АҚШ Миллий баскетбол уюшмаси (НБА) баскетболчиси Коби Брайант ва Каталониянинг «Барселона» клуби футболчиси Лионоель Месси мобил телефонга суратга тушиш санъатида мусобақалашишди.

Машҳур спортчиларнинг «сельфилари» тасвирланган видео 3 декабрь куни YouTube’да пайдо бўлди.

Туркиянинг Turkish Airlines авиакомпанияси реклама кампаниясининг бир қисмига айланган ушбу видеоролик Месси, Москвадаги Қизил майдонда ўзини ўзи суратга олгани ҳолда, Коби Брайантни баҳсга чорлаши билан бошланади. Коби футболчига Буюк Хитой деворида туширилган сурат билан «жавоб беради». Ролик давомида спорт юлдузлари сув остида, тоғларда, чўлда суратларга тушиб, охири Истанбулга етиб келишади.

Коби Брайант ва Лионель Месси Turkish Airlines рекламаларида биринчи марта суратга тушаётгани йўқ. Турк авиаташувчисининг ушбу юлдузлар иштирокидаги аввалги ролиги эълон қилинганидан кейинги беш кун давомида 20 миллион мартадан кўпроқ томоша қилинган эди (ушбу хабар ёзилаётган вақтда роликни томоша қилганлар сони 105 миллиондан ошганди). Аввалги ролик сюжети спортчилар самолёт салонига кирган бола диққатини ҳар турли йўл тортиши асосига қурилганди.

Ўз-ўзини мобил телефонга суратга тушириш ижтимоий тармоқлар сабаб урф бўлди. Instagram эса «cелфи»ларни чоп этиш учун энг оммабоп жойга айланган. Instagram фойдаланувчилари шу кунгача тегишли тег (#selfie) остида шу кунгача 53 миллиондан ортиқ суратни чоп этишган. Ўз-ўзини суратга олишнинг оммалашуви Оксфорд инглиз тили луғати тузувчиларини «selfie»ни йил сўзи сифатида тан олишга мажбур қилди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика