RU

Последние новости

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  0 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  1 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

Клублар иккинчи даврада: ким қанча очко йиғди? (Иккинчи қисм) Новости

Клублар иккинчи даврада: ким қанча очко йиғди? (Иккинчи қисм)

Теги :  Олий лига
Бироз аввал олий лига клубларининг (1-8-ўринлар) иккинчи давра бошланганидан бери шу пайтгача қанча очко жамғаришгани ҳақида тўхталгандик.

Қуйида 9-16-ўринларни эгаллаб турган жамоаларнинг қўлга киритган очколарини ҳисоблаб кўрамиз.

"Нефтчи" - 7 ўйин, 4 очко.
Иккинчи даврани "Бунёдкор" устидан ғалаба билан бошлаган "Нефтчи" кейинги турларни бўш ўтказди. Фарғоналиклар олтита ўйинда майдонга тушиб, бир марта дуранг қайд этган ҳолда, бешта беллашувда мағлуб бўлишди. Жамоа кетма-кет охирги тўртта учрашувда мағлубият аламини тотиб кўрди.

"Машъал" - 6 ўйин, 5 очко.
"Машъал" эса олтита ўйинда беш очко жамғарди. Жамоа бир марта ғалаба қозонган бўлса, икки бор дуранг ўйнаб, уч марта имкониятни бой берди. Шундай бўлдики, муборакликлар иккинчи давранинг дастлабки икки ўйинида ютқазиб қўйишди. Умуман олганда, "Машъал" ҳали Муборакда уч очкони қўлга кирита олгани йўқ.


"Шўртан" - 7 ўйин, 9 очко.
ПФЛ қарорига кўра, "Шўртан"дан уч очко олиб ташланган. Лекин қайси ўйиндаги ғалабаси учун уч очко олингани маълум қилинмаган. Шунга қарамай, жамоанинг иккинчи даврадаги ютуқларини келтириб ўтамиз. "Шўртан" ўз майдонидаги охирги уч учрашувни ғалаба билан якунлади. Ғузорликлар ҳозирча дуранг ўйнамаган ҳолда тўрт марта мағлуб бўлишди.

"Олмалиқ" - 6 ўйин, 1 очко.

Пойтахт вилояти жамоасининг иккинчи даврадаги ишлари яхши кетмаяпти. "Олмалиқ" олтита ўйинда майдонга тушиб, шундан бештасида мағлубиятга учради ва бир бор дуранг қайд этди. Шквирин шогирдлари ҳозирча иккинчи даврада ғалаба нашидасини суришгани йўқ. Маълумот учун, "Олмалиқ" биринчи давранинг 7та ўйинида ғолиб бўлган.

"Навбаҳор" - 7 ўйин, 7 очко.

Бўлиб ўтган еттита ўйиннинг иккитасини ғалаба билан тугатган "Навбаҳор" тўрт бор ютқазиб қўйди ва бир марта дуранг ўйнади. Қолаверса, наманганликлар қаторасига учта беллашувда ғалаба қозона олишмади. Мавсум бошидан бери эса "Навбаҳор" сафар ўйинларида ҳали ғалаба қозонмаган ягона жамоа бўлиб турибди: 10та ўйин, 10та мағлубият.

"Қўқон-1912" - 7 ўйин, 8 очко.

"Қўқон-1912" биринчи даврада умуман дуранг ўйнамаганди. Иккинчи даврада эса бу жамоа ҳозирча икки бор дуранг қайд этди. Шунингдек, икки марта ғалаба қозонган Нўъмон Ҳасанов шогирдлари учта беллашувда ютқазиб қўйишди. Натижада жамоа еттита ўйинда 8 очко жамғарди. Айтиш мумкинки, "Қўқон-1912" биринчи давранинг барча учрашувларида фақат 9 очко тўплай олганди.



"Андижон" - 7 ўйин, 7 очко.
"Андижон" ҳам "Навбаҳор"га ўхшаб етти ўйинда 7 очко ишлади. Жамоа ҳисобида иккита ғалаба ва бир дуранг бор. Шунингдек, андижонликлар тўрт бор имкониятни бой беришган. Кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг "Андижон" ўтган турда "Насаф" билан дуранг ўйнади. Айтиш мумкинки, қўлга киритилган бир очко жамоанинг ушбу мавсумдаги дастлабки дуранги бўлди.

"Обод" - 7 ўйин, 7 очко.
Олий лига дебютанти "Обод" очко тўплаш борасида "Навбаҳор" ва "Андижон"дан қолишмасликка ҳаракат қиляпти. Негаки тошкентликлар ҳам 7та ўйинда етти очко тўплашнинг уддасидан чиқишди. "Обод" икки бор зафар қучган бўлса, бир марта дуранг ўйнаб, тўртта беллашувда ютқазиб қўйди. "Обод" биринчи давранинг 15 учрашувида фақат 8 очко йиққанди, ҳозир бўлса 7 очко тўплаб қўйди. Демак, кураш охиригача кечади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика