RU

Последние новости

20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  72 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  0 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  6 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  14 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8

Клублар ҳокимият ёки шахсларга қараб қолиши керак эмас Новости

Клублар ҳокимият ёки шахсларга қараб қолиши керак эмас

"Истиқлол" жамоасининг қайта тикланиши сўнгги вақтларда водийлик мухлисларнинг қувонтирган хабарлардан бири бўлди десак муболаға бўлмайди.

Албатта, кечагина фаолияти тугатилган клубнинг тикланишида Фарғона вилоятига янги ҳоким этиб тайинланган Ҳайрулла Бозоровни бош сабабчи сифатида кўрсатишимиз табиий. Ушбу инсонни футбол шинавандаси эканлиги ҳаммага маълум. Лекин, клубларимиз қачонгача бир шахс ёки ҳокимятга қараб иш олиб боради? Бунга футболимизда мисоллар етарлича топилади. Қайси вилоятда ҳоким футболга жиддий қизиқсагина ёки жиддий эътибор қаратсагина ўша вилоятда футбол ривожланади. Нуриддин Зайниев даврида Қашқадарё футболи ўзининг энг юқори чўққисига чиқди. "Насаф", "Машъал", "Шўртан" жамоалари халқаро миқёсдаги мусобақаларда муваффақиятли қатнашди. Ёки узоққа бормаймиз. Ҳайрулла Бозоровнинг Наманган футболи учун амалга оширган ижобий ишлари, бош жамоага эътиборни ошиши, футбол мактаби ва академиясини ишгу тушурилиши. Аммо, ҳокимларнинг футболдан бошқа ташвишлари ҳам етарлича. Аҳоли турмуш тарзи, ижтимоий муаммолар, йўллар таъмирланиши, қурулиш, тиббиёт ва ҳоказо. Ишонинг, чекка чекка ҳудудларда футболдан ташқари ҳам муаммолар сероб. Улар учун футболнинг умуман қизиғи ҳам йўқ. Ўзининг муаммолари ўзига етиб ортади. Улар ҳам ўзимизга ўхшаган одам, ҳокимдан ёрдам кутади. 

Клублар ҳам худди шундайлигича қолмоқда. "Андижон" ёпилиб кетиш арафасида вилоят ҳокими амалий ёрдам кўрсатгани ҳақида эшитдик. Зоир Мирзаев ҳам куни кеча "Насаф" жамоаси билан учрашган. Бунинг учун клубларда аниқ тизим йўлга қўйилиши, ушбу тизм вилоятга қайси ҳоким келишидан қатъий назар барқарор ишлашда давом этиши даркор. Бу эса ўз-ўзидан клубларнинг ҳусусийлаштиришга боғлиқ бўлмоқда. Яъни вилоятларда бош жамоалар асосан ҳокимият томонидан молиялаштирилади. Клублар шунга мажбур, ихтиёри ўз қўлида эмас. Масалан, Фарғона ҳокимини "Нефтчи" ёки "Истиқлол"га эътибор бермагани ҳақида кўп гапирилди. "Қўқон-1912" 2015 йилдан бери элитада барқарор иштирок этиб келяптику. Нега дейсизми? Чунки, клуб ҳусусий. Дейлик, Ҳайрулла Бозоровнинг Намангандан кетишидан аксарият мухлислар ҳафа бўлган бўлиши мумкин. Лекин, юқори айтганимдек клубда аниқ йўлга қўйилган дастур ва тизм бўлса ҳокимят тепасига ким келишини аҳамияти йўқ. 

Иккинчидан клубларимиз бугунги кунда етук менежерларга муҳтож. Тан олиб айтиш керакки, футболимиз Баҳром Давлатов ва Самвел Бабаян каби ишбилармон, ҳар қандай ҳолатда ҳам вазиятни ўнглаб кета оладиган бошқарувчиларга муҳтож. Бабаян мураббий сифатида кучли кўринмаслиги мумкин. Лекин, менежер сифатида ўз вақтида "Пахтакор" учун кўп ишларни амалга оширган. Ўша ҳатто пул бўлмаган пайтда ҳам клубни барқарор ушлаб тура олган. Давлатовни эса "Машъал"да қилган ишлари ҳеч кимга сир эмас. Айнан кучли ва билимли менежер қийин паллада ҳам нима қила олишни билади. Менежер шундай иш олиб борсин, клубда барчасини зўр қилиб қўйсин унга бирор эътироз бўлмайди. Клубларни муваффақиятсизлигида доим мураббий ёки футболчилар айбланади. Лекин, ўша клубда аниқ ва барқарор тизм бўлса мураббий ҳам қийналмайди. Демак, гап ҳоким ёки унинг атрофидаги инсонларда эмас. Гап клубдаги тизмда. Клублар барибир бир кун келиб ҳусусий бўлиши шарт. Яна қанча муддат ҳокимият берадиган пулга қараб кун кўради? Қачон ўз олдига юқори мақсадларни қўяди? Клублар ҳокимларга ёки шахсларга қарам бўлишини тўхтатиш керак. "Нефтчи" ёки "Навбаҳор", борингки бошқа клуб бир ҳоким даврида юксалиб, иккинчи келган ҳоким даврида қуйига шўнғиши керакмас. Клублар аниқ тизм асосида мустақил фаолият юритадиган давр келди! 

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика