RU

Последние новости

07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  0 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  2 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  2 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  3 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  2 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  2 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  26 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  3 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0

Клубда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги мавсум олдидан амалга оширилган трансферлар ва Анталия йиғини ҳақида - Яйпаннинг "Турон" клуби (Бекзод Толибов блоги) Новости

Клубда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги мавсум олдидан амалга оширилган трансферлар ва Анталия йиғини ҳақида - Яйпаннинг "Турон" клуби (Бекзод Толибов блоги)

Яйпаннинг "Турон" клуби янги мавсумдан яна Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этади.

Кетма-кет икки мавсумдан буён ўтиш ўйинида Про-лига вакили Суперлига клубини мағлуб этишнинг уддасидан чиқмоқда. Аввалроқ, Кападзе бошчилигидаги "Олимпик" Тошкентда "Машъал"ни мағлуб этиб Суперлигага йўл олган бўлса, 2022-йилги мавсум якунида "Турон" ҳам юқори лигага чиқиш учун ягона имкониятдан унумли фойдаланди.

"Турон" янги ташкил этилганида кўргандим, ўшанда жамоа 2-лига мусобақаларида иштирок этарди. Шундай бўлса ҳам стадион ўшанда "Турон" иштирокидаги ўйинларни томоша қилиш учун келган мухлислар билан тўлган суратлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган. Клуб билан яқинроқ таниш бўлган кишилар яхши билишади, Яйпандаги стадион аввалдан "Ўзбекистон" номи билан аталмаган. Худудда футболни яхши кўрадиган таъсисчилар кўмаги остида ўз олдига юқори мақсадларни қўйган футбол клуби пайдо бўлгач, Ўзбекистон тумани ҳокимининг махсус қарори билан айни шу ном берилган.


"Турон" билан дастлабки танишувимдаёқ таъсисчилар учрашганман. Ўшанда клуб раҳбарияти босқичма-босқич профессионал клуб ташкил этишни мақсад қилгандилар. Таъсисчилар билан суҳбатда алоҳида бир жиҳат эътиборимни тортди , "Турон" академиясида таҳсил оладиган ёш футболчилар нафақат жисмоний томондан, балки дунёвий билимларни ҳам пухта ўзлаштиришлари учун шароит яратилиши айтиб ўтилганди. Айтайлик, клуб академиясида хорижий тилларни ҳам ўзлаштириш мумкин, умумтаълим мактабларидаги каби бошқа фанларни ҳам. Ўшанда буларнинг барчасига ишониш қийин эди, лекин клубда бугунга қадар амалга оширилган ва ошириб келинаётган ишлар юқоридагиларга исбот тариқасида яққол намоён бўлмоқда. Масалан, ўтган мавсумда "Турон" клуби учун замонавий қароргоҳ фойдаланишга топширилганидан хабарингиз бор. Бундан ташқари, айнан клуб таъсисчилари томонидан янги онлайн платформа яратилди, жараёнда ўзим ҳам бевосита иштирок этдим. Онлайн платформада барча фанлар бўйича етакчи профессор-ўқитувчилар маърузалари бор, бундан клуб академияси тарбияланувчилари бемалол фойдаланишлари мумкин бўлади. Шунингдек, ортда қолган йиллар давомида "Ўзбекистон" стадиони қайта реконструкция қилинди, замонавий ёритгичлар ўрнатилди, буларнинг барчасига биз каби бирдек гувоҳ бўлиб бораяпсиз албатта. Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида ўтган мавсум Яйпан ҳақиқий футбол марказига айланди. Дастлаб Ўзбекистон Суперкубоги финал учрашуви айнан "Ўзбекистон" стадионида ўтказилди ва ўйингоҳ деярли бутун мавсум давомида "Нефтчи", "Қўқон-1912" ва "Турон" клублари учун мезбонлик мақомини ўтаб берди. Албатта, бу борада яйпанликларга ҳавас қилсак арзийди.

"Турон" Coca-Cola Суперлиганинг янги мавсуми олдидан қуйидаги трансферларни амалга оширди:


Азим Аҳмедов, Қувондиқ Рўзиев, Шоҳназар Норбеков, Раҳимжон Давронов, Ислом Рашидхонов, Достон Тўхтабоев ва легионер футболчилар Душан Стоилкович, Анри Чичинадзе. Шунингдек, ўтган мавсумни ижара асосида "Қўқон1912" сафида ўтказган Билолхон Тошмирзаев жамоага қайтди.


Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги жамоа мавсумолди тайёргарлик доирасида 27-январдан 10-февралга қадар Туркиянинг Анталия шаҳрида хориж йиғинини ўтказди. Мазкур йиғин мобайнида жами 3 та хориж клублари билан ўртоқлик учрашувлари ташкил этди:


1-февраль, чоршанба.

"Турон" (Ўзбекистон) - "Единство УБ" (Сербия) 1:0


5-февраль, якшанба.

"Турон" (Ўзбекистон) - "Черноморец Одесса" (Украина) 2:4


8-февраль, чоршанба.

"Турон" (Ўзбекистон) - "Актобе" (Қозоғистон) 3:1


Хориж йиғинини якунлаб, бугун эрта тонгдан юртимизга етиб келган жамоа мавсумолди тайёргарликнинг навбатдаги қисмини Тошкент шаҳрида давом эттиради.


Бекзод Толибов

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика