Клопп ван Дейкни дунёнинг энг яхши ҳимоячиси деб атади
08 дек 2023 19:17
Новости
Клопп ван Дейкни дунёнинг энг яхши ҳимоячиси деб атади
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп шогирди Виржил ван Дейкни дунёнинг энг яхши ҳимоячиси деб атади.
"Шундай бўлган ва бўлади ҳам. Виржил - дунёнинг энг яхши ҳимоячиси. Барчада оғир кунлар бўлиб туради. Ёки шундай ҳолат бўлмаган бирорта футболчини кўрсатингчи, мен ҳам танишиб олай. Барчамизда бундай ҳолат бўлган.
Ўтмишга назар солсак, Рио Фердинандга қарасак, у ҳам зўр ҳимоячи бўлган, бироқ унда ҳам шундай ҳолат кузатилганмиди? Яп Стам, Сами Хююпя ёки бошқасидачи?
Улар ҳам доимо идеал бўлишганми? Йўқ, ҳеч ким бундай бўла олмаган. Демак, Виржил шундай ҳолатида биз учун супермуҳим", - деди Клопп.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии