Клопп соврин ютилмагунча "Энфилд" ёзувига тегишни тақиқлаганди. Энди мумкин
16 авг 2019 14:03
Новости
Клопп соврин ютилмагунча "Энфилд" ёзувига тегишни тақиқлаганди. Энди мумкин
"Ливерпуль"нинг янги футболчилари стадионга илк бор ташриф буюрганларида ёзувга қўл теккизишади - бу анъанага айланди. Авваллари ўйинчилар майдонга чиқишдан олдин ёзувга тегиниб ўтишган, аммо Юрген Клопп жамоага келганидан сўнг фақат бир киши бу ишни қилди - жамоа сардори Жордан Хендерсон.
Клопп футболчиларга ёзувга тегишни тақиқлади ва аниқ тушунтирди: "Бирор соврин ютишмагунига қадар "This is Anfield" ёзувига тегмасликни сўрадим. Бу ҳурмат белгиси" (бу тақиқ Хендерсонга алоқадор эмас, чунки у 2012 йилда Англия лига Кубогида ғолиб бўлган).
Аммо яна бир ҳикоя мавжуд:
"Бу ерга "Боруссия" билан келганимда ёзувга қўл теккизганман. Кейин йирик ҳисобда мағлуб бўлдик. Бирор нарса ютсак, кейин ёзувга қўл теккизишга қарор қилдим" - дейди немис мутахассиси.
Клопп "Ливерпуль" билан Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди ва тақиқ олиб ташланди. "Норвич"га қарши АПЛнинг биринчи тур учрашувида Вейналдум ёзувга қўл теккизди: "Босс соврин ютмагунимизга қадар ёзувга тегишга рухсат бермасди. Вақти келди".
Бу ёзувни афсонавий Билл Шенкли ўрнатган. У 24 йил турган, 1998 йилда эса эскисидан умуман фарқ қилмайдиган янгиси ўрнатилди. Аммо 2012 йилда "Ливерпуль"га келган Брендан Рожерс оригинал вариантни қайтаришни талаб қилди. Шундан сўнг жамоага ғолиблик рухи қайтди.
АПЛда чемпион бўлиш вақти келди.
Комментарии