Клопп Салоҳни ҳимоя қилди
04 фев 2020 21:35
Новости
Клопп Салоҳни ҳимоя қилди
“Ливерпуль” устози Юрген Клопп сўнгги ўйинларда Муҳаммад Салоҳга билдирилаётган танқидларга муносабат билдириб, шогирдининг ҳимоясига чиқди.
Мисрлик ҳужумчи ўйинни тез-тез ўзи ҳал қилишга уринганликда ва жамоадошлари қулай вазиятга чиққан пайт улар гол уриши учун узатма бермаганликда айбланди.
“Муҳаммад ҳеч қачон худбин бўлмаган, ҳаттоки ўзини ўйлайдиган ҳолатларда ҳам. У тўғри ва қулай вазият бўлганида зарба бериши мумкин. Биз унинг тўртта рақибдан ўтиб,тўпни дарвозага жойлаб қўйганини кўрганмиз. Агар сиз гол урмасангиз, унда мухлислар ҳар доим бу вазиятда бошқача ўйнаш зарурлиги ё тўпни жамоадошига узатиш кераклиги ҳақида айтишади. Салоҳ “Саутгемптон”га қарши ўйинда жуда фойдали кўринди ва ўзи гол ура оладиган вазиятда ҳам тўпни шеригига оширди”, – дея қайд этган Клопп.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии