RU

Последние новости

19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  1 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  6 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  1 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  5 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  1 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  5 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  3 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  7 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  3

Клопп: “Омад келмади” Новости

Клопп: “Омад келмади”

АПЛ 3-турида “Манчестер Юнайтед”га учралган мағлубиятдан кейин “Ливерпуль” устози Юрген Клопп ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Улар ўйин стартини жуда агрессив бошлашди ва кейин нима бўлиши аниқ эди. Баҳс бошида тажовузкор ҳаракат қилиб, дарвоза устунини пойлашди.

Ўтказиб юборилган голдан кейин эса устунликни ўз томонимизга оғдирдик ва хоҳлаганимизча ўйнадик. Баъзи вазиятларда омадимиз келмади, танаффусгача ҳисобни тенглаштирсак зўр бўларди.

Ўтказиб юборилган иккинчи гол ҳам бизга ёрдам бермади, голимиздан кейин эса ўйин қизғин кечди. Албатта, бу биз кутган натижа эмас.

Хотиржам ҳаракат қилиб, “Манчестер Юнайтед”га қарши сафардаги ўйинда ақл бовар қилмас даражада кўп зарба бердик. Бироқ, бундай вазиятлардан фойдаланиш керак. 2-таймда Де Хеа фантастик сейв кўрсатди.

Идеалимиздаги ўйинни намойиш этолмадик, 100 фоизга тайёр эмасдик. Иккинчи жамоа ролида бўлишимиз керак эди ва бу биз истаган ҳолат эмас. Рақибнинг қарши ҳужумга ўтишга қодирлигини ҳисобга олсак, бу қийинроқ кечди.

Иккинчи голни қабул қилиш қийин. Бизда бу ҳафта ихтиёримизда 14-15 ўйинчи бор эди ва энди улар жароҳат олмаганига ишонч ҳосил қилишимиз лозим.

Ғалаба қозонишимиз керак эди. Биламан, аҳмоқона эшитилмоқда, аммо менга шундай туюлди.

Ҳозирги вазиятимиздан хавотирдаман, аммо буни шундай қабул қилиш керак”, дейди Клопп.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика