Клопп Минаминонинг дебюти ҳақида: “Суперстарт”
24 янв 2020 22:24
Новости
Клопп Минаминонинг дебюти ҳақида: “Суперстарт”
“Ливерпуль” бош мураббийи жамоаси ярим ҳимоячиси Такуми Минаминонинг АПЛ 24-турида “Вулверхемптон”га (2:1) қарши учрашувидаги дебют ўйини ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Япониялик футболчи Премьер лига учрашувида жароҳатланган Садьо Маненинг ўрнида майдонга тушди.
-Минамино якшанба куни Англия кубоги доирасида “Шрусбери”га қарши майдонга тушадими?
-Бу ҳақда ҳали ўйлаб кўриш керак бўлади. Кечаги баҳсда у биз кутганданда яхши ўйнади. Кечаги кун у учун катта қадам ташлаш бўлди. У ёрқин ўйин кўрсатиб, ўзининг яхши томонларини кўрсата олди.
У ҳақиқий жангчилардек курашди, ҳимояланди, кўплаб вазиятларда иштирок этди. Очиғини айтганда, у суперстарт олди.
Ҳа у кеча тўп тепган позицияда ўйнай олиши мумкин. Олдин айтганимдек, у универсал футболчи. Шу боис турли хил позицияларда майдонга ҳаракатлана олади. Кеча у ўзидан нима талаб қилинган бўлса, шуни бажара олди”, дейди Юрген Клопп
Комментарии