RU

Последние новости

07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  0 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  6 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  2 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  6 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5

Клопп “Ливерпул”нинг АПЛни мағлубиятсиз якунлаши ҳақидаги имкониятларига тўхталди Новости

Клопп “Ливерпул”нинг АПЛни мағлубиятсиз якунлаши ҳақидаги имкониятларига тўхталди

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ 11-тури доирасида сафарда “Астон Вилла” устидан қозонилган ғалабалан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мавсумни мағлубиятсиз ўтказиш? Бунинг иложиси йўқ, агар биз бугун биринчи голни ўтказиб юборгунимизга қадар кўрсатган ўйинмизни кўрсатсак... Учрашувни ёмон бошламадик, яхши футбол намойиш этдик. Аммо ғалабали кайфият билан ўйинни бошлашимиз лозим эди. Бор эътиборимизни кейинги учрашувга қаратамиз.

Жамоам ҳали ҳамон кўп нарсаларни ўрганишга ва янада яхши бўлишга муҳтож. Баъзида кутилмаган зарбаларни қабул қилишга мажбур бўласан ва бу ҳолат биз билан содир бўлаяпти. Кичик хатомиз учун бизни жазолашди, аммо якунда бундан хулоса чиқара олдик. Биз ғалабага лойиқ эмасдик, дея олмайман. Мане жамоани ғалаба сари етаклади, аммо менга ёқмайдиган бир қатор вазиятлар ҳам рўй берди. 

Агар ўйинга қарайдиган бўлса, ғалабага бир жамоа лойиқ эди – у ҳам бўлса “Ливерпуль”. “Астон Вилла”ни ҳам тушунаман. Жамоа ўйинда нимадандир умид қилиб ҳаракат қилиб турганди...” , дея Клоппнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика