Клопп "Ливерпуль" билан шартномасига кўра Бундеслигага қайтиши мумкин
12 фев 2020 16:50
Новости
Клопп "Ливерпуль" билан шартномасига кўра Бундеслигага қайтиши мумкин
Бу ҳақда "The Independent" нашри хабар берди.
Манбанинг маълумотига кўра, немис мутахассиси билан келишувда агар унинг ўзи хоҳласа Германия чемпионатига қайтиши мумкинлиги ҳақида банд бор. Клопп "қизиллар" билан кузда 2024 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолаган эди.
Клопп 2015 йилнинг октябрида "Ливерпуль" билан шартнома имзолаганидан сўнг клуб жаҳон футболи элитасига қайтиш учун жуда катта қадам ташлади. Ўтган мавсум мерсисайдликлар Премьер-лигада ўзлари учун рекорд 97 очко жамғаришди, аммо чемпион бўла олишмади. Лекин, Чемпионлар лигаси финалида "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб (2:0) Европани забт этишди.

Юрген Клопп Германияда 2001 йилдан 2008 йилгача "Майнц", 2008 йилдан 2015 йилгача эса "Боруссия Д"ни бошқарган. Дордмундликлар билан 2 марта Бундеслига, Германия кубоги ва мамлакат Суперкубогини қўлга киритган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии