RU

Последние новости

13:12Ўзбекистон U-20 терма жамоаси устози: "Пенальтилардан фойдаланишни кўп маротаба машқ қилгандик"  2 12:58Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси "Бунёдкор"да иш бошлади  0 12:30"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Ҳусановни мақтади  5 12:03Слот – Гвардиолани АПЛнинг бир мавсумида икки марта мағлуб этган "Ливерпул"нинг биринчи мураббийи!  3 11:37"Барселона" 80 млн еврога баҳоланаётган туркиялик футболчига қизиқмоқда  4 11:09Хаби Алонсо – рекордчи!  1 10:41А Серия тўпурарларидан бирига «Арсенал» ва «Ливерпуль» асосий даъвогар  0 10:07Ўртоқлик учрашуви. «Насаф» «Шахтёр»ни мағлуб этди  3 09:36«Андижон» икки нафар футболчини ижарага берди. Бири Қозоғистон чемпионатига йўл олди  0 09:01Гвардиола Ҳусановнинг ўйнига юқори баҳо берди  16 08:33АПЛнинг жорий турида ушбу кўрсаткич бўйича Ҳусанов тенгсиз!  5 08:00Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  6 07:18Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Ливерпул»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  6 07:02Бурчак зарбасидан гол ва ассистлар. Неймар «Сантос»га йирик ғалабани тақдим этди  5 02:43Лига 1. "Лион" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, Хакимидан дубль  1

Клопп: "Кутилмаганда ҳамкасбимга зарба бериб юборишим мумкин" Новости

Клопп: "Кутилмаганда ҳамкасбимга зарба бериб юборишим мумкин"

"Ливерпуль" янги бош мураббийи Юрген Клопп жамоадаги илк тасаввурлари ҳақида сўзлаб берди.

"Айни дамда "Ливерпуль" жаҳоннинг энг яхши жамоаси эмас. Ҳозир ким энг яхши бўлишни истайди? Биз эратага ва индинга энг яхши жамоа бўлишни хоҳлаймиз. Шартномани имзолашдан олдин жамоани ташқаридан ўрганиб чиқдим, мени қониқтирди. Менга Лионель Месси ёки Криштиану Роналдуни сотиб олишлари керак эмас.

Қандай ўйин услубини ёқтираман? Жиннича. Жаҳон даражасидаги жамоалар - "Бавария", "Барселона", "Манчестер Сити" ва "Реал" тўп билан кўпроқ эгалик қилишга интилади, аммо бу осон эмас. Рақиб сенга устунликни бериб қўйиб, ҳимояда кутмайди.

Футболчилар терма жамоадан қайтганидан сўнг, келаси ҳафтада машғулотларни бошлаймиз. Мен майдонда тезликни кўришни истайман, аммо биринчи навбатда мухлислар учун ўйнаётганимизни ҳисобга олиш лозим.

Англия чемпионатига кўникишим керак. Балки керак эмасдир, чунки Англиянинг маҳаллий жамоаларига қарши ўйинларда тажрибам бор. Мураббийлар ўриндиқлари жуда яқин жойлашган ва кутилмаганда ҳамкасбимга зарба бериб юборишим мумкин. Баъзида ўзимни бошқара олмай қоламан" - дейди Клопп.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика