Клопп: “Коутиньони сақлаб қолиш учун барча ишни қилдик, аммо унинг кўнгли “Барса”да эди”
07 янв 2018 02:15
Новости
Клопп: “Коутиньони сақлаб қолиш учун барча ишни қилдик, аммо унинг кўнгли “Барса”да эди”
“Коутиньо яхши дўст, ажойиб инсон ва фантастик футболчи. Ҳеч кимга сир эмас, Филиппе ўтган йилнинг июлида “Барселона” унга қизиқиш билдирган пайтда каталонияликлар сафига қўшилиши ниятида эди. У қатъий тарзда “Барса”га кўчиб ўтмоқчи эди, аммо биз уни сафимизда яна ярим йил қолдиришга эришиб, кейинчалик жамоада қолишига умид қилгандик.”Ливерпуль” мухлисларини ишонтириб айтишим мумкинки, биз қўлимиздан келганича уни “Ливерпуль” “Барселона”дан кам эмаслигини исботлашга уриндик. Аммо у келажаги 100 фоиз Испания жамоасида эканлигини билдирди. Бу унинг орзуси эди ва биз бунга тўсқинлик қила олмасдик.
Филиппе сўнгги беш мавсумда жамоанинг ривожи учун фантастик ҳисса қўшди, аммо, афсуски у муносабатларни давом эттиришни истамади. Биз унга омад тилашдан ўзга чорамиз йўқ. У бизга содиқ футболчи сифатида ғалабаларимизга улкан ҳисса қўшди, гарчи ўтган йили жамоани тарк этишни истаган бўлсада.
Албатта, бу хабардан мухлислар хафа бўлишлари аниқ. Аммо унутмаслик керакки бу ҳам футболнинг бир қисми. Футболчилар келади, кетади. Лекин клуб ўз йўлида давом этади. “Ливерпул”нинг юрагини сотиб юбориб бўлмайди, гарчи кўпчилик биздан шуни исташган бўлишсада”, дея Клоппнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “қизиллар” расмий сайти.
Комментарии