RU

Последние новости

02:10Конференциялар лигаси. "Челси" финал масаласини деярли ҳал қилди, "Бетис" "Фиорентина"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  0 02:03Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда йирик ғалабага эришди, "Тоттенхэм" ҳам учта гол билан зафар қучди  3 01:50АПЛ. ЕЧЛ учун курашаётган "Ноттингем Форест" ўз уйида мағлубиятга учради  1 01:11Холанд қайтди  0 00:15Ана холос! "Интер"нинг энг муҳим футболчиси "Барселона"га қарши ўйнамайди  11 00:01Европа лигаси ярим финалларидан онлайн ҳисоб  30 00:00Конференциялар лигаси ярим финалидан онлайн ҳисоб!  3 23:44"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради  3 23:13Гёкереш "Манчестер Юнайтед"га ўтадими? Рубен Аморим жавоб берди  1 22:50Сеск Фабрегас фаолиятидаги энг яхши мураббийи ким эканлигини айтди  1 22:11Габриэль Агбонлахор: "Ямал мени қўрқитмоқда"  4 21:57Ямалнинг ёшида Месси ва Роналдунинг статистикаси қандай эди?  13 21:35"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради, аммо жуда қисқа муддатга  3 21:32Илёс Зейтуллаев "Ювентус"нинг ўрнига қаерга бориши мумкин бўлганини айтиб берди  7 21:15УЕФА ЕЧЛ ҳафта рамзий терма жаомасини эълон қилди  8

Клопп: “Бугун “Ливерпуль” ЕЧЛга лойиқ ўйнаганини кўрмадим” Новости

Клопп: “Бугун “Ливерпуль” ЕЧЛга лойиқ ўйнаганини кўрмадим”

“Ливерпуль” устози Юрген Клопп АПЛ 33-тури доирасида “Ньюкасл”га қарши баҳс (1:1)дан кейин ўз фикрларини айтди.

“Ажойиб гол урдик, аммо ўйинни ўз фойдамизга якунлай олмадик. Етарлича яхши ҳаракат қилолмадик. Қарши ҳужумлар бўлмоқда, аммо тўп назорати одатдагидек сақлаб туришимиз керак эди.

Уларга ўйнашга қўйиб бердик ва улар голга лойиқ эди. “Ньюкасл” олдинроқ ҳам гол урди, аммо Уилсонга омад кулиб боқмади, қўл билан ўйин бўлди. Бироқ, мазкур совғага хурсанд эмасмиз.

Нега бундай бўлганини билмаймиз. Тўпни сақлаб қолишимиз керак эди. Қайсидир маънода етарлича курашолмаяпмиз. Тўпга назорат қилишдаги устунлигимиз 70 % эди, бу 80 га чиқиш керак эди. Голли вазиятлар яратдик, аммо унда фойдалана олмадик. Демак, бунданда кўпроқ ҳаракат қилишимиз керак. Бори шу. Ҳозирча эса бу бизда кўнгилдагидек чиқмаяпти.

Рақиб охиригача курашди, аммо бир очкодан бошқа ҳеч нарсага эга бўлмадик. Бу мағлубиятга тенг. Агар бунга лойиқ бўлсангиз, демак шундак бўлади албатта.

Бугун Чемпионлар Лигаси кейинги мавсумида ўйнаш ҳуқуқига лойиқлигимизни кўрмадим”, дейди Клопп.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика