Клопп: "Бу сизга PlayStation эмас"
		
		06 дек 2019 19:40
        Новости	
	 
				 
				Клопп: "Бу сизга PlayStation эмас"
"Олдинроқ сизларга статистика менга қизиқ эмаслигини, шунингдек, Янги йилга қадар турнир жадвалида етакчи бўлиб туриш ҳам муҳим эмаслигини айтгандим. Кўпчилик мухлислар бизнинг ёмон ўйинларимиз олдинда эканлигига умид қилишмоқда. Биз "Борнмут"ни мағлуб этишимиз керак. Демак, ғалабалар бизни биринчиликда ушлаб туради. Шунингдек, футболчилар жароҳат олмаслиги учун жамоада омад ҳам бўлиши керак. Бу бизни кўпроқ ташвишга соладиган жиҳат бўлиб турибди.
"Эвертон"га қарши ўйинда майдонга яхши таркибни туширдим. Уларнинг майдонда кўрсатадиган маҳоратига ҳеч қандай шубхам йўқ эди. Агарда кимлардир ўйинда кам ўйнаса, уларнинг ўйин ритмига мослашиши қийинлашиб кетади. Агарда улар юқори жисмоний ҳолатда бўлиб, машғулотларда яхши ишлашса, тизимни тезда ўзлаштириб олишади.
Ўтган мавсум декабрда мен 30та ўзгариш қилишни режалаштирмагандим. Бироқ ўшанда ҳолат шуни тақозо қилганди. Тушунаман, мухлислар асосий таркибга ҳар доим энг яхшилари тушиши керак деб ҳисоблашади. Аммо бу ҳаёт, FIFA ёки PlayStation эмас. Шундай ҳолат", - деди Клопп.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии