Клаудио Раньери: “Варди рақибга эмас, тўпга ўйнади”
17 дек 2016 23:36
Новости
Клаудио Раньери: “Варди рақибга эмас, тўпга ўйнади”
“Биз учун яхши футбол кўрсатиш муҳим. Шу сабаб ўйин охиригача кураш олиб бордик. Йигитлар характер намойиш этишди. Ўйин бошида биз хавфли ҳужумларни ташкил этдик. Аммо четлатишдан кейин футболчиларим қаттиқ асабийлашишди. Танаффусда ижобий натижага эришиш мумкинлиги ҳақида йигитларга кўп гапирдик.
Вардининг четлатилиши адолатлимиди? Бир мураббий бунига ҳа, деб жавоб беради. Иккинчиси эса йўқ. Мен Варди бунга лойиқ эмасди дейман, Марк Хьюз эса бунинг аксини гапиради. Билмадим Варди рақибга тегдими йўқми, лекин у ўша вазиятда тўпга ўйнаган эди. Ҳакамдан жаҳлим чиқди. Чунки йигитларим жон жаҳдлари билан курашаётганини кўриб тургандим. Футболчиларга жуда кўп карточка кўрсатилди. Лекин бу АПЛда одатий ҳолат”, дейди Раньери.
Комментарии