Клаудио Маркизио: “Мен “Ювентус”да қолишни хоҳлайман”
01 авг 2013 15:38
Новости


Клаудио Маркизио: “Мен “Ювентус”да қолишни хоҳлайман”
“Мен “Ювентус”да 20 йилдан бери ўйнаб келаман, лекин сўнгги 7 йил трансфер ойнаси пайтида мени бошқа клубга ўтиб кетиш мумкинлигим ҳақида миш-мишлар тарқатилади. Менга ҳам бу нарса ёқади, чунки мен билан топ-клублар қизиқаётганлигини эшитиб хурсанд буламан.
Бу нарса мени яхши ўйин намойиш этаётганлигимдан ва мен ҳақимда қизиқиб ўқишларидан далолат беради. Бу билан фахрланса арзийди, бироқ мен ҳали ҳеч ким билан гаплашганим йўқ ва менда аниқ таклиф ҳам йўқ..
Келажакда нима бўлишини ҳеч ким билмайди, лекин мен “Ювентус”нинг биринчи тарбияланувчиларидан бўлиб қоламан. Мен “Юве”да қолишни ва катта ғалабаларга эришишни истайман”, - дейди Маркизио.
Эслатиб ўтамиз, Corriere dello Sport берган хабарга кўра, “Манчестер Юнайтед” клуби, 27-ёшли футболчи учун 30 млн евро беришга тайёр.

Комментарии