RU

Последние новости

13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  2 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  0 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  3 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  4 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  38 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  11 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  145

Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз" Новости

Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"

Ўзбекистон кубоги чорак финалидан ўрин олган "Пахтакор" ва "Машъал" ўртасидаги баҳсдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимни ўзида учта гол урдик. Олдинги ўйиндан кейин озгина чарчоқ бор эди. Аммо йигитларга қойил. Бугун вазиятлардан фойдаландик. 

- Пенальти эпизодида Риаскос ва Ҳамдамов пенальтини тепиш борасида келиша олишмади. Ўша вазиятда нима бўлди?

- Бу уларнинг ўртасида бўлган ҳолат. Футболда бунақаси бўлиб туради.

- "Пахтакор" учун ҳозирда кубокни қўлга киритиш осон. Иккита ўйин қолди. Чемпионатда эса "Пахтакор"дан юқорида бир нечта клуб бор. Шу ўринда агар танлов қилиш керак бўлса жамоа кубокни танлайдими ёки чемпионатни?

- Иккала турнирда ҳам охиригача курашамиз. Суперлигада ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Мавсум ўртасида сизни бош мураббий сифатида таништиришди. Сизга минимум вазифа сифатида қайси топшириқ берилди?

- "Пахтакор"да 2002 йил ўйнаганман. Фарқи йўқ, қайси даврада келасиз. ҳар доим клуб олдига олий мақсад қўйилади. Буни менга эслатиш ҳам шартмас эди.

- Биринчи бўлимда ўйин тақдири ҳал қилинган бўлса ҳам сиз Сергеевни узоқ вақт захирага олмадингиз. Олдинда танаффус бор ва ундан кейин "Нефтчи" билан ўйин. Терма жамоа йиғини ҳам кутиб турибди. Мақсад Сергеев яна битта гол уриши ва ўзига бўлган ишончини кўпроқ тиклаб олишимиди? Охирги пайт гол уришда унда муаммолар бўлди...

 - Сергеевга доим ишонганмиз. Ўзидан ҳам бироз сўраймиз, унинг ўзи бироз вақт беринг дейди. Ўртамиздаги муносабат жуда яхши. Бироз ўйнашни истади, биз вақт бердик. Термани ҳам ўйлаган ҳолда уни барибир захирага олдик.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика