RU

Последние новости

13:14Расман: "Реал" собиқ ҳужумчиси "Алавес"га ўтди  0 12:45Жоан Гарсия — Марк-Андре тер Штеген даврига якун ясаб бериши кутилаётган дарвозабон билан яқинроқдан танишамиз  0 12:21Расман: Томас Парти "Вильярреал" футболчисига айланди  0 11:53Модрич "Реал"га қайтиши мумкин  1 11:25Бахтсиз ҳодисада омон қолган Майкл Антонио "Вест Хэм"ни тарк этди  0 10:45Жанлуижи Доннаруммага ТОП клублардан таклиф тушди  2 10:12Можаро давом этади. Тер Штеген "Барселона" шифокорларини уйига киритишдан бош тортмоқда  10 09:40Фабрицио Романо ёзда "Челси"ни тарк этадиган икки нафар футболчи номини айтди  3 09:08МЮ Антонига нарх белгилади  1 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  16 08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  3 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  3 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  1 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  2 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  1

"К.К 26" Акцияда ҳозирча 10 000 000 сўм йиғилди Новости

"К.К 26" Акцияда ҳозирча 10 000 000 сўм йиғилди

Сўз бошида "Олмалиқ", "Қўқон-1912" жамоаларига раҳмат айтамиз.
Сайт ўқувчиларидан эса "tahlil_va_tanqid", Одил ака Шарипов, Шуҳрат Самандаров, Дилшод, ва Жаҳонгир акцияга ўз улушларини қўшдилар.

Кўплаб клубларимиз ўз сайтларида акцияда иштирок этишларини билдиришди-ю, аммо амалда ҳали буни кўрмаяпмиз. "Локомотив" ва "Насаф" футболчилари акция аввалиданоқ ўз улушларини қўшиб бўлган эдилар. Асосий мақсад Кенжаев учун Қарши марказида икки хоналик квартира учун пул йиғиш. Икки хоналик уйнинг нархи 90 000 000 сўм атрофида экан. Ҳозирча 10 000 000 сўм пул йиғилди. Бу борада Одил Аҳмедов ва Игорь Шквиринга катта раҳмат айтамиз.

Шквирин нафақат ўзи, балки мураббийлар штаби томонидан ҳам ўз ҳиссасини қўшди ва жамоаси футболчиларини ҳам бу ишга чорлади. "Олмалиқ" футболчилари Тошкентда бўлиб ўтадиган тадбирда қатнашишларини айтиб ўтишди.

Бу акциядаги пулларнинг бир сўми ҳам бизга келиб тушмайди, шунинг учун ҳар бир футболчига бирма-бир бориб пул сўрай олмаймиз. Ўзбекистон футболидаги деярли барча бу акция ҳақида билади, илтимос беэътибор бўлманг. Агар бу футболчи 30 ёшга яқинлашиб фалокатга учраганида, шу кунгача пул йиғиб қўйган деб куйиб-пишмасдик, аммо ўша пайтнинг гранди бўлган "Пахтакор"га рад жавобини бериб, фақат "Насаф" деган бола ҳали қўлига катта пул ушлашга улгурмаган эди.

Олий лигадан керакли пулни йиға олмайдиган кўринамиз, умидимиз легионерлардан. Ҳозирча улар акцияда жиддий қатнашишларини айтишди. Уларнинг келишини кутяпмиз.

Айни пайтга келиб 10 000 000 сўмга яқин пул йиғилди. "Газ"ни босишимиз керак азизлар, "газ"ни!

Биринчи тадбир 22 ноябрь куни Қаршидаги "Геолог" залида бўлиб ўтади. 14:00да бошланадиган футбол шоуда иштирок этинг ва хайрия қилинг.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика