RU

Последние новости

23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  2 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  0 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчи "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  10 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  9 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  5 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  21 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   16

Китобда “Насаф” ФМ филиали иш бошлади Новости

Китобда “Насаф” ФМ филиали иш бошлади

Сўнгги йилларда Қашқадарё вилоятида футбол тобора ривожланиб бормоқда.
Воҳанинг турли туманларидаги футбол мактабларида бугунги кунда ёш авлоднинг соғлом униб ўсиши, шунингдек келгусида етук футболчиларни етказиб бериш борасида узлуксиз ишлар олиб борилмоқда.

“Соғлом бола” йилида “Насаф” футбол мактаби маъмурияти яна бир савобли ишга қўл урди. Сўлим Китоб туманидаги ёш футболчиларга футбол сир-асрорларини ўргатиш ва келажакда “Насаф” футбол клубининг кадрлар базасига замин яратиш мақсадида ушбу туманда “Насаф” академиясининг филиали очилди.

11 май куни бўлиб ўтган очилиш маросимида Китоб туман ҳокими, туман футбол федерацияси президенти Узоқ Худойқулов туман халқини ушбу хайрли иш билан қутлаб, келажакда Қашқадарё, қолаверса Ўзбекистон номини дунёга танитадиган футболчилар ушбу мактабдан етишиб чиқажагига ишонч билдиришини айтиб ўтди. Шундан сўнг саҳнага “Насаф” ПФК бош менежери Шамил Ярулин, бош мураббий Рўзиқул Бердиев, спорт директори Виталий Ни, “Насаф” футбол мактаби директори Сергей Кучеренко, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Шоҳруҳ Гадоев ҳамда Элдорбек Суюновлар ташриф буюришди. Футбол мактаб филиали рамзий очилиш лентасини Узоқ Худойқулов, Рўзиқул Бердиев, Шамил Ярулин ва Сергей Кучеренко кесишди ва меҳмонлар филиал тарбияланувчилари билан эсдалик учун суратга тушишди. Шундан сўнг Шамил Ярулин йиғилганларни байрам билан қутлаб, туманда раҳбарлар футболни севишини кўриб яна бир бор хурсанд бўлганини қайд этиб ўтди. Асли Китоб фарзанди бўлган Рўзиқул Бердиев эса орзуларидан яна бири ушалаётганини таъкидлаб, шундай деди:

-Қадрли тумандошларим, қадрдонларим! Мен бугунги тадбирда иштирок этаётганимдан жудаям хурсандман. Туманимиз футболи раҳбарларига, шунингдек “Насаф” жамоаси раҳбарларига раҳмат, деб қоламан. Бу қилинаётган ишлар барчаси келажакда, албатта, ўз мевасини беради. Бугунги байрам билан барчани табриклайман.

Тадбир давоми сифатида давлатимиз мадҳияси садолари остида Қашқадарё вилоят Иккинчи лигаси мавсумнинг очилиши доирасида Республика байроғи кўтарилди. Биринчи тур учрашувида баҳс олиб бориш учун майдонга Китобнинг “Нефтчи” ҳамда Муборакнинг “Машъал-98” жамоалари тушиб келишди. Ташкилотчилар томонидан иккинчи лига футболчиларига махсус совғалар топширилди.

Сайтимиз номидан “Насаф” футбол мактабининг филиалига келгусида омад тилаб қоламиз. Ўзбек футболи йўлида қилинаётган ҳар бир хайрли ишларга ривож тилаймиз!

Олим ТОЛИПОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика