RU

Последние новости

16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  2 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  5 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  1 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  1 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   5 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  10 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  31 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  3 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2

Ким Пан Гон: "Эртага ғалаба қозонсак, йўлланма имконияти бизда яхши бўлади" Новости

Ким Пан Гон: "Эртага ғалаба қозонсак, йўлланма имконияти бизда яхши бўлади"

Менеджерлар йиғилишидан сўнг, "Гонконг" стадиони матбуот марказида ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Биринчи бўлиб, мезбонлар мураббийи Ким Пан Гон журналистлар саволларига жавоб қайтарди. Жанубий Кореялик мутахассис қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Гуруҳдаги вазиятимизни яхши деб айтиш қийин. БААга 2та ўйинни бой бериб, қийин аҳволга тушиб қолдик.Аммо Ўзбекистон билан бўлиб ўтадиган учрашув ҳамма нарсани ўзгартириб юбориши мумкин. Шу сабаб, ўйинга жуда жиддий тайёрланяпмиз. Биз учун бу учрашув мавсумнинг энг асосий ўйини бўлади." - дея дастлабки фикрларини билдириб ўтади.


"Ғалаба вазиятни ўзгартиради ва биз Осиё Кубоги финал босқичи йўлланмасини  қўлга киритиш учун жуда яхши имкониятга эга бўламиз. Тўрт учрашувда биз фақат бир марта гол уришга эришдик. БАА ва Ўзбекистонга қарши кечган баҳсларда майдонни голсиз тарк этдик. Эртанги ўйинга тайёргарлик пайтида биз ушбу жиҳатга катта эътибор қаратдик.Биз кучли жамоалар дарвозасини  ишғол этишни ўрганишимиз шарт. Эртага  шундай имконият бўлади. Уни қўлдан чиқармаслигимиз керак." - дея қўшимча қилиб ўтади Гонконг бош мураббийи

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика