RU

Последние новости

01:01Неъматилло Қуттибоев: "Ўғлимни Суперлига клублари чақиришмаяпти"  0 00:44Муҳсин Низомиддинов: "Мухлислардан узр сўрайман. Бу менинг хатоим"  1 00:27Ла Лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 00:10Ла Лигада мавсумнинг энг яхши мураббийи аниқланди, у "Реал" ва "Барселона" устози эмас  2 23:53Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Истиқлол" ғалаба қозонди, Ўрунов гол урди  3 23:18Алексей Евстафеев: "Хатолар тажрибасизлик ва маҳорат етишмаслигидан келиб чиқади"  2 22:51"Насаф" клубининг Суперкубок олдидан ўтказган расмий машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 22:35"Пахтакор" клубининг Суперкубок олдидан ўтказган расмий машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 22:02Анвар Бердиев: "Шўртан" уй жамоаси эмас. Про лигада очко осонликча қўлга киритилаётгани йўқ"  0 21:40Суперлиганинг 9-туридаги баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  5 21:28Про лига. "Машъал" ва "Бухоро"да ғалаба, "Қўқон-1912" мағлубиятга учради  13 21:23Максим Шацких: "Насаф"даги йўқотишлар катта муаммо бўлса, мен "Пахтакор"даги муаммолар ҳақида гапирмасам ҳам бўлар экан"  16 21:09Рўзиқул Бердиев: "100 та ўйин эсдан чиқиши мумкин, аммо бу учрашув хотирада қолади"  11 20:25Ўзбекистон Суперкубоги. Жамоалар қайси рангдаги либосларда майдонга тушади?  10 20:02Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичини қайси ҳудудда ўтказади?  4

Кико Зунига бойсунлик истеъдод эгасини "Барселона" академиясига тавсия қилади Новости

Кико Зунига бойсунлик истеъдод эгасини "Барселона" академиясига тавсия қилади

"JFL Tashkent" клуби ташаббуси билан Ўзбекистонга ташриф буюрган испаниялик мутахассис, мамлакатимиз бўйлаб мастер класс ўтишда давом этаяпти.


Тошкентда 1 ҳафта фаолият олиб борган Кико, бир кун Самарқандда бўлди. Икки кундан буён Сурхондарёнинг Бойсун туманида фаолият юритаётган, "Локомотив-Бойсун" мактабида тарбия кўраётган истеъдод эгалари билан ишлаётган Кикони бир футболчи ўз эътиборини тортди.

Ундан аввал, унга "JFL Tashkent"нинг 2011 йилда таваллуд топган футболчиси ҳам ҳудди шундай маъқул келган эди. Шунингдек, 2005 йилда тарбияланувчилари ўртасида бўлиб ўтган  "Локомотив" - "Шайхонтохур" жамоалари ўртасидаги Тошкент шаҳар биринчилигида ҳам 2006 йилда таваллуд топган ёш "темирйўлчи"нинг ҳаракатлари унга манзур бўлган. 

"Бу футболчини мен албатта "Барселона" скаутларига кўрсатаман, у ҳақдаги тўлиқ ахборотни олишим керак. Балки Сизлар ундаги қобилиятни кўрмаётгандирсизлар, аммо мен ҳозир уни "Барселона" академиясига олиб борсам, ҳеч ким уни бошқа мамлакатдан келган демайди, ҳуддики "Барселона"да узоқ йиллардан бери тарбия топаётган футболчига ўхшатади. Тошкентда ҳам икки нафар бола ёққанди, фақат улардан бири ҳозирча анча ёш. Мен бу футболчи билан жиддий шуғулланаман ҳамда "Барселона"даги дўстларимга уни Ўзбекистонга келиб кўриб кетишларини тавсия қиламан ёки бу болани Испанияга чақирамиз", дейди ҳам мураббий, ҳам футбол скаути бўлган Кико Зунига.

Кико Зунига шанба ва якшанба куни водийдаги ҳамкорларимиз, "Odil Junior" ва "BFC Asia" жамоаларида тарбия топаётган футболчиларни синовдан ўтказади.



Рейтинг: +47   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика