RU

Последние новости

17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   0 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  10 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  3 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  8 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  4 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  5 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  7 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  2 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  3 12:59ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди  16 12:45"Ливерпуль" Исак трансфери амалга ошмаса, 5 нафар номзодларни кўриб чиқмоқда  4

Киберспорт ҳудуди, меҳмонхона ва ҳаракатланадиган том: "Реал" янги "Бернабеу"ни кўрсатди Новости

Киберспорт ҳудуди, меҳмонхона ва ҳаракатланадиган том: "Реал" янги "Бернабеу"ни кўрсатди

"Реал" "Сантьяго Бернабеу" реконструкцияси макетини кўрсатди, клуб президенти эса Флорентино Перес қурилиш ишлари яқин вақт ичида бошланишига ваъда берди.

Режалар улкан, Мадриддан ер шаридаги энг яхши футбол стадионини қуришлари мумкин.


  • "Реал" реконструкция пайтида "Сантьяго Бернабеу"даги ўриндиқлар сонини оширмайди, чунки улар ҳукуматдан рухсат ола билишмади. "Бернабеу" 10-12 метр баландроқ бўлади (ҳозирги баландлик 45 метр). Трибуналар қайтадан жиҳозланади, ҳозирча қандайлиги маълум эмас, аммо аввалгидан қулайроқ бўлиши аниқ. Арена ҳудудидаги тўртта эвакуацион миноралар бузилади.


  • "Реал" клуб музейини кенгайтиради ва арена ҳудудида меҳмонхона қуради.


  • Стадион устида ҳаракатланадиган том бўлади - у майдонни тўлиқ ёпа олади.



  • Аренанинг ички томонида "Краснодар"ники каби 360 градуслик видеотабло ўрнатилади.


  • Макет кўрсатилган расмий видеода икки киберспорт жамоаси кўрсатилган - Isurus Gaming ва Furious Gaming. Демак, реконструкциядан сўнг стадионда киберспорт ҳудуди пайдо бўлади.


  • Фақат стадион эмас, балки унинг атрофидаги ҳудуд ҳам ўзгаради. Plaza de los Sagrados Corazones савдо маркази бузилади ва арена ҳудудида 6000 квадрат метрлик парк қурилади. Plaza de los Sagrados Corazones машина тураргоҳида, пиёдалар йўлаги яратилади.



  • Реконструкцияга 2017 йилнинг май ойида рухсат берилган, қурилиш ишлари 2019 йилнинг бошида старт олади ва 3,5 йил давом этади. "Реал" 1947 йилдан бери "Сантьяго Бернабеу"да ўйнаб келмоқда.


  • Реконструкция учун тахминан 525 млн евро сарфланади. Флорентино Переснинг сўзларига кўра, янгиланган "Бернабеу" йилига 150 млн евро даромад келтиради.

Перес 2016 йилда "Сантьяго Бернабеу" реконструкциядан сўнг номини сақлаб қолишини айтган эди, аммо унга ҳомий номи қўшилиши мумкин. Клуб реконструкция International Petroleum Investment Company инвестиция компанияси қоплаши режалаштирилган эди.

TAS-IX эмас


Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика