Киберфутбол: Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Вакилимиз тўртинчи гуруҳда
25 окт 2016 11:31
Новости
Киберфутбол: Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Вакилимиз тўртинчи гуруҳда
ESWC (Electronic Sports World Cup) йўлланмасини қўлга киритган Муҳаммадамин Турғунбоев ("Ali_Bebeto", "Бунёдкор") тўртинчи гуруҳдан жой олди.
Унинг гурҳдаги рақиблари қуйидагилар:
Спенсер Илинг ("Gorilla", Буюк Британия)
Никлас Стенсгаард ("Niller", Дания)
Тимо Сип ("TimoX", Германия)
Давид Сориано Перухо (Испания)
Субару Сагано ("Mikey", Япония)
Родриго Улибарри ("UL1BARRI", Мексика)
Закария Бентато ("Emperatoor", Бельгия)
Жаҳон чемпионатининг 32 иштирокчиси 4 гуруҳга бўлинди. Ҳар бир гуруҳдаги 1-4 ўрин эгалари кейинги босқичга чиқишади. Турнирдаги ўйинлар 6 дақиқалик режимда ўтади. Муҳаммадамин Турғунбоев ўзининг илк учрашувини 29 октябрь куни ўтказади. Гуруҳ босқичи ўйинлари 30 октябр кунининг ярмигача якунланиши лозим.
Турнирда кучли тўртликка кирган киберфутболчилар қуйидаги маблағларни қўлга киритади:
1.$8,000
2.$4,000
3.$2,000
4.$1,000
Киберфутболчимиз бугун тонгда Парижга учиб кетди. Ҳамюртимизга жаҳон чемпионатида омад тилаймиз!
Комментарии