RU

Последние новости

10:22«Манчестер Сити» ҳимоячи расман қанча муддатга сафдан чиққани маълум қилинди  1 09:56Sofascore. Шукуров энг катта баҳолардан бирини олди  1 08:53ЦСКА аргентиналик футболчини сотиб олишга яқин  1 08:22Артём Довбикнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди  1 07:47Раньери энди Шомуродов асосий ҳужумчими деган саволга жавоб берди  7 07:23Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Тоттенхэм»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  7 04:01Пеп Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан кейин Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  25 03:50Яқиндагина ЕЧЛни тарк этган "Ювентус" энди Италия кубоги билан ҳам хайрлашди  6 03:25Испания кубоги. "Реал Мадрид" ярим финалнинг илк баҳсида "Реал Сосьедад"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди   18 03:20АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Ньюкасл"ни мағлуб этди ва жадвалдаги етакчилигини янада мустаҳкамлади  13 02:50АПЛ. "Арсенал" яна очко йўқотди, "Манчестер Юнайтед" иродали ғалаба қайд этди  19 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйин ўтказди  57 00:17Винисиус илк марта "Реал"ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушади  2 22:53Вадим Абрамов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги қуръа ҳақида ўз фикрини билдирди  7 22:28Саудия Арабистони чемпионати. "Ар Риёд" ва "Ал Файха" ўзаро нурсиз дуранг ўйнашди, Шукуров 90 дақиқа ҳаракат қилди  2

"Кетиш" доим ҳам тўғри қарор эмас ёхуд А Серияда порлаган футболчилар Новости

"Кетиш" доим ҳам тўғри қарор эмас ёхуд А Серияда порлаган футболчилар

Хабарингиз бор, ёзда А Сериядан бир қатор ўйинчилар бошқа клубга ўтди.

Тўғри, Мауро Икарди янги клубда ўзини кўрсата олмоқда. Бироқ баъзи футболчилардан мухлисларнинг умиди катта эди. Бугун айнан улар ҳақида суҳбатлашамиз.


Патрик Шик "РБ Лейпциг"

Чехиялик ўз вақтида "бўрилар"нинг энг қиммат трансфери бўлганди. Тўғри, Шик "Сампдория"да ажойиб мавсумлар намойиш этди. Бироқ "Рома" жуда шошди. Бир тарафдан, Шикнинг имконияти кўп бўлди, аммо икки мавсум ичида у римликлар сафида атиги 5та гол урди. Германияга ижарага ўтиш энг яхши йўл бўлиб кўринган эди. Лекин афсуски, жароҳатлар форвардни тинч қўймади. Ҳеч қанча вақт ўтмай, тўпиғи шикастланди ва даволанишига узоқ вақт кетди. У соғлиғига эътибор бермай, Чехия термасида тўп тепди ва жароҳатини янада кучайтириб юборди. Шик янги клубда биттагина учрашув ўтказишга улгурди, аммо "РБ Лейпциг" клуби афсусланмаса ҳам бўлади. Сабаби, "буқалар"нинг гол урадиган ўйинчилари етарли. Аммо "Рома" қишда ҳужумчисини алмаштиришни обдон ўйлаб кўриши керак.


Стефан Эль-Шаарави "Шанхай Шеньхуа"

Стефан ўтган мавсум "Рома" ҳужум чизиғидаги етакчиларидан бири бўлганди. Унинг ҳисобида 11 гол ва 6 голли пас бор эди. Баъзи баҳсларда жамоа у қадар кучли ўйнай олмаган, аммо биргина Эль-Шааравининг маҳорати туфайли "джалоросси" очко жамғаришга муваффақ бўлганди. Хитой томон кетиш кутилмаган воқеалардан бири бўлди. Ҳа, унга яхшигина пул тўлашди ва ажойиб шарт-шароитлар таклиф қилишди. Эль-Шаарави эндигина 27 ёшни қаршилаган ва юқори даражада бемалол ўйнаши мумкин эди. Аммо Стефаннинг ишлари Хитойда унчалик ҳам юришмаяпти: янги клуб сафида 7 ўйинда майдонга тушди ва биттагина гол уришга эришди. Ҳа, ундан бундай натижа кутишмаганди. Уни термага чақиришди, бироқ Европа Чемпионати-2020га бориш учун қайдномага кириши осон кечмайди.


Жоау Канселу "Манчестер Сити"

Сўнгги йиллар А Сериянинг энг яхши ўнг қанот ҳимоячиси АПЛга ўтиши катта шов-шувларга сабаб бўлди. Бир тарафдан, Кайл Уокерга эга "шаҳарликлар"га яна бир топ латералнинг нима кераги бор эди? У АПЛнинг 5 баҳсида (2тасида асосий таркибдан) майдонга тушди. Қолаверса, Чемпионлар Лигасида ҳам ўзининг кучли томонини кўрсата олмади. Агар "Интер"ни ёдга оладиган бўлсак, у ерда ҳам дарҳол "порламаганди". Олдинда "шаҳарликлар"ни анчагина баҳслар кутиб турибди. Шундай экан, Жоаунинг имкони бор. Асосийси улардан тўғри фойдалана олса бўлгани...


Мойзе Кин "Эвертон"

Ўтган мавсум қисқа муддатга бўлса-да, Мойзе Кин "Ювентус"нинг асосий кучига айланганди. У 13 учрашувда 6та гол уришга муваффақ бўлди. Ҳа, 19 ёшли йигитча учун ажойиб кўрсаткич. Натижада, Манджукич жамоадан кетади, Гонсало Игуаин энди Туринга қайтмайди, Кин эса узоқ йиллар мобайнида "кекса синьора"нинг асосий кучига айланади дейдиганлар кўпайиб кетди. Аммо, ҳаммаси ҳам биз ўйлагандек бўлавермайди: Кин узоқ муддатли шартнома имзолашга шошмади. Шу сабабли, барча омилларни ҳисобга олган ҳолда, "Эвертон"га 30 миллионга сотилди. Ажойиб. Бироқ афсуски, у "ирискалар" сафида ўзини кўрсатолмади ва бор имкониятдан тўғри фойдаланмади. Ҳозирда италяннинг ҳисобида 1тагина голли узатма мавжуд. Кин агенти Мино Райолага қишга ижарага кетмоқчи эканини маълум қилди. У яна Италияга қайтиши мумкин: "Рома" ва "Милан" эса бунга тайёр турибди.


Патрик Кутроне "Вульверхэмптон"

Биринчи мавсумдан Патрик 10та гол ургандан кейин, "россонери" ўз шогирдилари орасидан истиқболли ҳужумчини топгандек эди гўё. Афсуски, келаси мавсум Кутроне рақобатда Кшиштоф Пёнтекга ўрнини бўшатиб берди. Улар жуфт бўлиб ўйнолмадилар, Кутроне эса иккинчи даражали ўйинчи бўлишни истамади. Хименес маҳоратига ҳеч ким шубҳа қилмайдиган "бўрилар" сафига ўтиш қанчалик тўғри қарор бўлди?! Бу ҳақида ҳозир бир нарса дейиш қийин, аммо ўйинчи асосий вақтини захиралар ўриндиғида ўтказмоқда. Италян атиги 3 бор асосий таркибдан майдонга тушди. Клубнинг 9 баҳсида иштирок этган Патрик биттагина гол уришга муваффақ бўлди. Афсуски, унинг Англиядаги ишлари бироз юришмаяпти. Аммо у ҳам худди Кин каби Италия ёшлар термасида мунтазам гол урмоқда.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика