RU

Последние новости

18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   0 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  0 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  29 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  1 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  2 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  48 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  68

"Кенгурулар" билан тўртинчи тўқнашув Ўзбекистонга 5-мундиал эшикларини очадими? Бир қадам ташланса бас Новости

"Кенгурулар" билан тўртинчи тўқнашув Ўзбекистонга 5-мундиал эшикларини очадими? Бир қадам ташланса бас

U-20 Осиё кубоги гуруҳ босқичи якунларига кўра Ўзбекистон чорак финалда Австралия билан тўқнаш келадиган бўлди.

Тўғри рақиб кучли, жисмонан бақувват футболчиларга эга. Аммо айнан шу ёш тоифасида аввал ҳам 3 маротаба учрашганимизни, уларнинг ҳеч бирида "кенгурулар" бизни енга олмаганини кўришимиз мумкин. Қуйида ушбу учрашувларнинг натижалари билан танишамиз. 

ОФКга ўтганига эндигина 2 йил тўлган Австралия 2008 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё кубогида гуруҳ босқичида рўбарў келган. Мусобақада ёрқин ўйин кўрсатган Шерзод Каримов 37-дақиқада ҳисобни очган, 48-дақиқада  Жеймс Родней ҳисобни тенглаштирган. Ўзбекистон якунда финалгача етиб борган, Австралия ярим финалда БААга 0:3 ҳисобида енгилган. 


2008 йил. Саудия Арабистони. 

"D" гуруҳи. 2-тур. 

Ўзбекистон - Австралия 1:1

Голлар: Шерзод Каримов 37 - Жеймс Родней 48

Ўзбекистон: Дониёр Усмонов, Шерзод Аъзамов, Дилёрбек Ирматов, Мурод Холмуҳаммедов, Ислом Тўхтахўжаев, Ойбек Қиличев, Фозил Мусаев, Суннатилла Мамадалиев, Жасур Ҳасанов, Шерзодбек Каримов, Кенжа Тўраев

U-20 тоифасида Австралия билан йўлларимиз 2014 йил Мьянмар мезбонлигидаги Осиё кубогининг гуруҳ босқичида кесишган. Ўшанда айнан ҳозирги Равшан Хайдаров бошқарган терма жамоамиз гуруҳ босқичининг сўнгги турида "яшил" қитъа вакиллари билан тўқнашган. 66-дақиқада Стефан Маук жамоасини олдинга олиб чиқади, онлайн жадвалда Австралияда 7, Ўзбекистонда  4 очко. Лекин умидни сўндирмаган терма жамоамиз 82-дақиқада Забиҳилло Ўринбоевнинг голи эвазига мувозанатни тиклайди. Якунда Ўзбекистон 5 очко билан тўплар нисбатига кўра гуруҳдан иккинчи ўрин билан чиқади, Австралия эса уйига равона бўлади. 

2014 йил. Мьянмар. 

"B" гуруҳи. 3-тур. 

Ўзбекистон - Австралия 1:1

Голлар: Забиҳилло Ўринбоев 82 - Стефан Маук

Ўзбекистон: Дилшод Ҳамроев, Акрамжон Комилов, Иброҳим Абдуллаев, Достонбек Турсунов, Хуршид Ғиёсов, Жавоҳир Соҳибов, Жамшид Болтабоев, Отабек Шукуров, Элдор Шомуродов, Достобек Ҳамдамов, Забихилло Ўринбоев

Австралия билан ёшлар миқёсидаги охирги баҳс 2016 йил Бахрайнда бўлиб ўтган U-19 Осиё кубогида кечган. Жасур Абдураимов устозлик қилган терма жамоа "D" гуруҳида иккинчи турдаги баҳсда ҳамюртларимизнинг қўли баланд келган, 3:2. Голларга Бобир Абдихолиқов, Достон Ибрагимов (2та) муаллифлик қилган. 

2016 йил. Бахрайн. 

"D" гуруҳи. 2-тур. 

Австралия - Ўзбекистон 2:3

Голлар: Юллей Лиам 63, Жорж Блаквуд 90+3  - Бобир Абдихолиқов 29, Достон Ибрагимов 40, 46

Ўзбекистон: Умиджон Ҳамроев, Хожиакбар Алижонов, Исломжон Қобилов, Хушнудбек Авилов, Азизжон Ғаниев, Жасурбек Яхшибоев, Бобир Абдихолиқов, Шароф Муҳитдинов, Ойбек Рустамов, Жамшид Юсупов, Достон Ибрагимов

Шу кунгача Австралияга қарши майдонга чиққан ёшларимиз 2 бор дуранг, 1 бор ғалаба қозонган. Эртанги ғалаба бу ёқимли анъанани давом эттирибгина қолмай, Ўзбекистон учун бешинчи маротаба кичик мундиал эшикларини очади. Қизиғи шуки, Ўзбекистон U-20 Жаҳон чемпионатида охирги маротаба 2015 йил Равшан Ҳайдаров бошчилигида қатнашган. Мураббий бу ишни яна бир бор уддалаши талаб этилади. Барча нарса бор. Ҳамюртларимизга машаққатли вазифада омад тилаб қоламиз. 

Маълумот учун, Ўзбекистон - Австралия учрашуви 11 март куни 19:00да "Бунёдкор" стадионида ўтказилади.  

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика