КЕЛАЖАККА ҚАЙТИБ. 10 йилдан сўнг "Олтин тўп" учун курашадиган 10 нафар ўсмир
03 апр 2015 12:29
Новости
КЕЛАЖАККА ҚАЙТИБ. 10 йилдан сўнг "Олтин тўп" учун курашадиган 10 нафар ўсмир
7. Эсекиэль Понсе ("Ньюэллс Олд Бойз")
Ёш: 18
Амплуа: ҳужумчи
Понсе 17 ёшлигида катталар жамоасида дебют қилиб, 4та гол урди ва уни Аргентинада янги Тевес деб атай бошлашди. Эсекиэль иккала оёқда ҳам кучли зарба бера олади, голни ҳис қилиш қобилиятига эга ва бўйи узун бўлмасада, иккинчи қаватда яхши ўйнайди. Универсал, ҳужум чизиғида жуда фойдали ва ҳужумчи ортида ҳам ҳаракат қила олади. Унинг транфсер ҳуқуқини "Рома" сотиб олган.
6. Юлиан Брандт ("Байер")
Ёш: 18
Амплуа: қанот ярим ҳимоячиси
Вундеркинд "Байер" асосий таркибидан жой олишга улгурди ва Бундеслигада 3та гол уриб, Леверкузен аҳлининг севимли футболчиларидан бирига айланди. Брандт ҳақиқий немис, у жамоавий ўйинда жуда яхши ҳаракат қилади. Бўйи узун бўлишига қарамай, Юлиан чаққон ва тўп билан ажойиб ҳаракат қилади. У бирга-бир вазиятда рақибни алдаб, ундан қочиб кета олади. Юлианузоқ масафадан аниқ зарба бериши мумкин.
5. Габриэль Барбоса ("Сантос")
Ёш: 18
Амплуа: ҳужумчи ортида ҳаракат қиладиган футболчи
Неймар Европада ўзини кўрсатишга улгурмасидан, "Сантос"да янги юлдуз пайдо бўлди. Габриэль клуб тарихида энг тез гол муаллифига айланди (Неймар рекорди янгиланди). Кубок учрашувида ўз жамоасига ғалаба олиб келди. Футболчи ўтган мавсумда ноодатий дриблинги билан чемпионатда ярқиради ва "Сантос"нинг энг яхши тўпурарига айланди. Унинг бадал пули 50 млн евро бўлишига қармасдан, "Габригол"га харидор бор: "Барселона" бу футболчини банд қилиб қўйган.
4. Кингсли Коман ("Ювентус")
Ёш: 18
Амплуа: вингер
"Ювентус" бир йил олдин ПСЖдан иқтидорли французни олиб қўйди. Коман "Кьево"га қарши дебют учрашувида ажойиб дриблинги, турли хил манёврлари билан ажралиб турди. Ярим ҳимоячи кубок ўйинида гол урди ва А Серияда Моратага голли пас берди. Кингсли юмшоқ техника, тезилик ва ажойиб зарбаси билан Тьерри Анрини эслатиб юборади.
3. Ален Халилович ("Барселона")
Ёш: 18
Амплуа: ҳужумкор ярим ҳимоячи
Бу иқтидор ҳақидаги гап сўзлар бир неча йил олдин бошланган. Халилович 17 ёшида Загребнинг "Динамо" клубида 50дан ортиқ учрашув ўтказган. У "Барселона"га ўтганидан сўнг, тезда клубнинг иккинчи жамоасига юборилди. Халилович "Ла Масия" битирувчилари орасида йўқолиб қолмади ва 30 рақам остида (Месси ҳам Каталония клубидаги фаолиятини шу рақамда бошлаган) "Барселона" сафида дебют қилишга улгурди. Хорват ажойиб техника, ўзгача дриблинг эгаси ва келаси йил "Барса"нинг асосий таркибидан жой олиши мумкин.
2. Хаким Мастур ("Милан")
Ёш: 16
Ампула: ҳужумкор ярим ҳимоячи
Бу иқтидор эгаси ҳозирча "Милан" сафида дебют қилгани йўқ, аммо "YouTube" юлдузига айланишга улгурди. Йигитча атрофида футболдан кўра, пиар кўпроқ, аммо Мастур катта иқтидорга эгалиги аниқ. "Примавера" тарбияланувчиси фантастик техникага ва жуда катта тезликка эга. У "Реал" ва "Манчестер Сити"га қарши учрашувларнинг охирида майдонга тушиб, ёрқин ўйин кўрсатгани йўқ, аммо баҳсни ҳам бузиб қўйгани йўқ. "Милан" "Барселона" таклифини рад этди: "россонерлар" бу футболчи орқали клубнинг аввалги обрўсини тиклаб олмоқчи.
1. Мартин Эдегор ("Реал")
Ёш: 16
Ампула: ҳужумкор ярим ҳимоячи
Норвегияликлар мамлакат тарихида бундай иқтидорли футболчи бўлмаганини таъкидлашмоқда. Мартин ўтган йили икки ички рекорни янгилаб, "Стремсгодсет"нинг етакчисига айланди ва Мадридга кўчиб ўтди. Эдегор "Реал"нинг иккинчи жамоасида йўқолиб қолгани йўқ, аммо "Қироллик клуби"да ҳам дебют қилмади. Анчелоттининг фикрича, Эдегорнинг Иско ва Хамес билан рақобатлашишига жуда эрта. Аммо Мартин терма жамоага керак, у Хорватияга қарши ўйинда ягона порлаб турган норвегиялик бўлди. Эдегор кўпқиррали ва плеймейкер учун керакли бўлган барча хусусиятларга эга.
footballhd.ru сайти асосида тайёрланди
Комментарии