RU

Последние новости

15:00U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  0 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  8 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  41 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3

"Келажак юлдузлари" футбол фестивали ўз ниҳоясига етди Новости

"Келажак юлдузлари" футбол фестивали ўз ниҳоясига етди

9-11 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида 2007-2008 йилларда туғилган футболчилар ўртасида "Келажак юлдузлари" футбол фестивали бўлиб ўтди. Мазкур мусобақа бу йил учинчи марта ташкил қилинди.

Ушбу мусобақада жами 20та жамоа иштирок этди. Тошкент шаҳар ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби залида ўтказилган барча ўйинлар ёш футболчиларга манзур келди. Мусобақа фестивал тартибида ўтказилгани боис якунда барча жамоаларга бир хил кубок, диплом ва олтин медаллар топширилди. 

Ўзбекистон футбол федерацияси ва Тошкент шаҳар футбол федерациясининг ўзаро ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу фестивалда кеча учинчи кун учрашувлари ўтказилди ва шу билан навбатдаги турнирга якун ясалди. Жамоаларни тақдирлаш маросимида Маъмур Саидқосимов, Рауф Инилеев, Дилшод Нуралиев, Нодирхўжа Юлдашев каби футбол кишилари иштирок этишди. 

Қуйида учинчи кун натижаларини келтириб ўтамиз: 

2007 йилда туғилганлар
"Odil Junior" (Наманган) - "Металлург" 1:1 
"НефтГазМонтаж" - БЎСМ (Учкўприк) 4:2
"Мега Спорт" - "Локомотив-Бойсун" 1:4 
"Косонсой" - Бекобод 4:1
"Насаф" - "Junior Football" 3:2
"Odil Junior" (Тошкент) - "Насаф-2" 3:4

2008 йилда туғилганлар
"Odil Junior" - БЎСМ (Учкўприк) 6:1
“Насаф-2” - "Junior Football" 4:3
“Насаф” – Бекобод 2:1
"Мега Спорт" - ИБЎСМ (Тошкент) 2:4


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика