RU

Последние новости

03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  119 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  1 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  8 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  46 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4

Кейсуке Хонда “Тойота” совринини қўлга киритди Новости

Кейсуке Хонда “Тойота” совринини қўлга киритди

ЖЧ-2014 саралаш ўйинларида Осиё қитъаси иштирокчилари орасида энг кўп гол ургани учун Япония миллий терма жамоаси футболчиси Кейсуке Хонда “Тойото” компаниясининг соврини билан тақдирланадиган бўлди.
Маълумки, бу соврин саралаш босқичида энг кўп тўп киритган футболчига берилади ва Хонда 5та гол уришга муваффақ бўлди.

Хонда бу борада жамоадошлари Риёчи Маеда ва Шинжи Оказакидан иккита тўпга ошди. Шунингдек, Аҳмад Хайел (Иордания), Жавод Некунам, Ризо Гучаннажод (ҳар иккаласи Эрон), Ли Кюн Хо (Ж.Корея), Тим Кейхил (Австралия) каби футболчилар ҳам учтадан тўп киритишди.

Хонда ўзининг бешта голидан учтасини Иорданияга дарвозасига ва биттадан голни Уммон билан Австралия дарвозасига урди. Энди у кўпчилик ўйлаётганидек, “Тойота” компанияси томонидан енгил автомобиль билан эмас, балки 3 миллион иена (Япония пул бирлиги) миқдоридаги сумма билан тақдирланади. Бу эса 30 минг АҚШ доллари деганидир. Қуйида ЖЧ-2014 саралаш ўйинларида энг кўп гол урган 10та осиёликни келтириб ўтамиз. Рўйхатнинг 10-поғонасини Санжар Турсунов ўзининг иккита голи билан банд этган. Биздан шунингдек, Улуғбек Бақоев билан Баҳодир Насимов ҳам иккитадан тўп киритишди. Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов, Жасур Ҳасанов ва Олег Зотеев саралаш баҳсларида биттадан гол уришди.

1.   Кейсуке Хонда (Япония) – 5
2.   Жавод Некунам (Эрон) – 3
3.   Шинжи Оказаки (Япония) – 3
4.   Тим Кэйхил (Австралия) – 3
5.   Аҳмад Хайел (Иордания) – 3
6.   Майеда Риёчи (Япония) – 3
7.   Ли Кюн Хо (Ж.Корея) – 3
8.   Ризо Гучаннажод (Эрон) – 3
9.   Аҳмад Муборак (Уммон) – 2
10.   Санжар Турсунов (Ўзбекистон) – 2

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика