RU

Последние новости

02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  0 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  1 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  5 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  5 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  27 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  8

Кечаги ва бугунги ўйинларга "ичидан" муносабат Новости

Кечаги ва бугунги ўйинларга "ичидан" муносабат

Кечаги тахминларим деярли тўғри чиқди, бироқ «Локомотив» бунчаликка боради деб ўйламагандим.

«Локомотив» 2011-13 йиллардаги «Пахтакор», 2018-19 йиллардаги «Бунёдкор»ни эслатяпти. Жамоада пул қолмаганида, «Пахтакор» ва «Бунёдкор» мажбур ўйинчиларни сотиб юборган, ҳеч ким ўзи кетиб қолмаган. Чунки уларнинг кўпчилиги, шу клубнинг ҳақиқий аъзолари эди. «Локомотив» эса йиллар давомида мана шу тизимни яратмади. Пул тортилиб қолгач, табиийки етакчилар кетди. Ўринбосарлардан эса кучли ўйичи чиқиб келмади. «Пахтакор» ва «Бунёдкор», ўтган йили «Насаф» шундай ҳолатда, ўз тарбияланувчиларининг эвазига қийинчиликни енгиб ўтгандилар.


«Локомотив» ҳозир ёшларга қарай бошлади. Бунинг натижаси бугун эрта кўринмайди. Камида 5-6 йил ўтиши керак. Шунинг учун «Локомотив»да бу йил яна аввалгидек молия бўлмаса, кейинги икки йилда "темирйўлчилар"ни ўртамиёна жамоа сифатида кўрамиз.


«Навбаҳор» эса ишончли ғалабани қўлга киритди. Лекин клуб бундан ҳам яхши ўйнаши мумкин, нимадир етишмаяпти. Айниқса, ҳимоядаги пала-партишлик катта ўйинларда панд бериши мумкин. «Насаф» билан ўйин мисолида буни кўрдик, бу кўпроқ мураббийнинг хатоси. «Сўғдиёна», аксинча, айнан ҳимояда ақлли ўйнаяпти. Автобус қўйишда ҳам, қўйиш бор. Бақоев ҳар бир ўйинчисини зоналарга тўғри тақсимлай оляпти.


«Сурхон» мақсадини тушуниб олиш керак? Мақсад, агар Сурхондарёга катта футболни қайтариш бўлса, маҳаллий таркиб билан ҳам шундай натижа қилса бўлади, сал ишлов бериб. 12-ўринни олдинг нима-ю, 5ни олдинг нима? Бари бир ОЧЛга йўлланма бермаса! 3 йилдан бери таркиб ўзгаришда давом этади. «Анжи» Москвада яшаб, фақат уй ўйинлари учун Маҳачқалага борарди. «Сурхон» ҳам Тошкентни база қилиб, Термизга ўйин учун борди. Нима кераги бор, ортиқча сарф харажатни? Суперлигага берилган йўлланмадан унумли фойдаланиб, ҳеч бўлмаса доимий равишда ўртамиёна бўлиб юриш керак. Бунинг учун пойдевор қўйиш лозим. Сурхондарё футболчи танқис юрт эмас, афсоналар шаҳри.



«Сўғдиёна» ишончни оқлашда давом этяпти. Жасур Ҳасанов иккинчи ёшлигини ўтказяпти. Ҳеч қаримайдиган, эски сифатли ўйинчилардан. Ўзбекистон чемпионатида қолган сўнгги футболчи. Айни пайтда, фақат Жалолиддин Машарипов қанотдан у каби сифатли пас бера олади. Агар 26-27 ёш бўлганида, бугунги футбол агентликлари ривожланаётган пайтда, у Қатардан ҳам кўра кучлироқ лигага йўл оларди.



«Бухоро»да эшитишим бўйича тахт учун кураш. Бу энг ёмони. Амирлар юртида, эндиги нишон клуб. Алишер акага имкониятни бериш керак. Пайтида натижа қилди, аммо катта бюджет билан 3-ўринни ололмаганлиги учун бўшатишганди. Мана яна клубга қайтди, аммо уни йўқ қилишмоқчи. Бундан кейин футболда катта пул бўлмайди, энди ким менеджементни тушунсагина муваффақиятга эришади.


Бугунги ўйинда эса шубҳасиз «Металлург» фаворит, 3 йилдан бери АГМК каби тобланди. Ҳар қандай клубнинг тоблаш учун камида 3 йил керак. «Металлург» ва АГМК айнан ўша маромига чиқяпти. АГМК бу кетишда кейинги йил аниқ учликка киради, балки кумуш медални олади. «Металлург»да эса бу йил ОЧЛга чиқиш учун имконият катта. Шипиловни жуда зўр мураббий демайман, аммо у таркибни бир хилда шакллантира олиши учун, мураббийга керак бўлган муҳим нарса, вақтга эга бўлди. Бошқа клублар ҳам шу нарсани тушуниб етсалар бўларди, натижа талаб қилишдан аввал.


«Андижон»га кучли менеджер керак. Буни кўп маротаба айтиб келганман. Андижон ҳоким наманганлик ҳамкасби каби, эътиборни пойдеворга қаратса, Андижондан яна Ҳамидуллаев чиқади.


Бугун «Машъал» - «Насаф» ўйинида Рўзиқул Бердиевнинг имконияти юқори. «Машъал» ҳимояга эътибор қаратса керак.


Бу икки ўйин ҳақида эртага тўхталиб ўтаман.

Автор : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика