RU

Последние новости

19:14Яйпанда янги жамоа ташкил қилинди  1 18:48Ламин Ямаль: "Жавоб ўйинида боримизни берамиз"  2 18:22Хаби Алонсонинг ўрнини ким эгаллайди? "Байер" Фабрегас ва тен Ҳаг номзодларини кўриб чиқмоқда  2 17:51​"Барселона" футболчиси 3 ҳафтага сафдан чиқди  5 17:22"Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланмоқда: Элдор Шомуродов даъвогарлар қаторида  13 16:56Ҳаммаси жиддий: Рюдигер жароҳати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин  4 16:33"Манчестер Сити" икки кунда иккита ўйин ўтказади. Қандай қилиб?  10 16:26Родри тўлиқ машғулотларга қайтди  0 15:59Чин инсонийлик намунаси: Грилиш онасини йўқотган оилага ёрдам берди ва мухлисларга мурожаат қилди  1 15:35"Реал" собиқ устози Қатар терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланди  10 15:12Мухлислар билан тўлган, "Навбаҳор" "Оқ-тепа" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:46"Шўртан" Ғузорда бир киши кам қолган "Олимпик"ни йирик ҳисобда доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:29Салиба "Арсенал"нинг ПСЖдан учралган мағлубиятига баҳо берди  4 14:06Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади  5 13:34Руни: "Умид қиламанки, "Арсенал" ЕЧЛда ғалаба қозонади. Бунинг учун ишонч ва сабр керак"  4

Кечаги ўйин ҳақида Новости

Кечаги ўйин ҳақида

Кеча миллий терма жамоамиз ЖЧ-2014 саралашининг плей-офф босқичидан ўрин олган дастлабки учрашувни ўтказди.
Иордания майдонида бўлиб ўтган баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Энди 10 сентябрь куни ҳар иккала жамоа Тошкентда жавоб баҳсида майдонга тушишади.

Сафарда тўп сурганимизни ҳисобга олсак, биринчи ўйинда 1:1 ҳисобини қайд этиш яхши натижа. Энди бизни уйда ҳар қандай ҳисобдаги ғалаба қониқтиради. Бундан ташқари, ҳатто 0:0 ҳам терма жамоамизни кейинги босқичга олиб чиқади. Ва ўйлаймизки, Иорданияни ҳеч бўлмаганда 2:0 ҳисоби билан мағлуб этишга қодирмиз. Чунки биринчи учрашувда уларнинг намойиш этган футболи шундай фикрлашимизга сабаб бўлди.

Хўш, кечаги ўйин қандай таассурот қолдирди? Натижа томонлама яхши, бироқ бевосита ўйиннинг ўзига тўхталадиган бўлсак, кечаги ўйин ЖЧ-2014га чиқиш учун аёвсиз курашга эмас, балки финал босқичи масаласи ҳал қилиб бўлинган Осиё чемпионати саралаш ўйинига ўхшаб қолди. Тўғри, майдонда кураш борди, лекин ўйиндаги умумий картинани ёдга оладиган бўлсак, ҳеч қайси жамоада ўта шиддаткорлик кузатилмади.

Эҳтимол, солиштириш нотўғридир, лекин яқинда бўлиб ўтган УЕФА Суперкубоги учун кечган кураш билан кечаги ўйинни қиёсласак, кечаги баҳс ЖЧ-2014га бориш учун плей-офф ўйини бўлишига қарамай, қандайдир ўртоқлик беллашувига ўхшаб қолди. Яъни, ўйиннинг умумий картинаси шундай кўринди.

Аммо бу билан биз терма жамоа ёмон ўйин кўрсатди дея олмаймиз, ҳар ҳолда натижа бор. Лекин кечаги ўйин бизнинг энг яхши ўйинимиз бўлдими ё бундан ҳам кучли футбол намойиш эта оламизми? Агар кечагиси ҳозирги кунда энг яхши ўйинимиз бўлса, унда Иорданиядан ўтганимиз билан ундан кейинги рақибга қарши нима қилиш мумкинлигини тасаввур ҳам қилиш қийин. Мабодо энг яхши ўйинимиз ҳали олдин десак, унда нега кеча шунақа футбол намойиш этиб, у ёқдан ғалаба билан қайтмадик?

Иордания гуруҳ баҳсларида ўз майдонида қандай қилиб Япония ва Австралияни мағлубиятга учратганини мен кўрмаганман, лекин кечаги ўйин бўйича олиб қарайдиган бўлсак, уларнинг кучи деярли кўзга ташланмади. Иордания гуруҳда 10 очко жамғариб учинчи бўлди. Биз эса 14 очко йиғдик. Фақат гап шундаки, биз ҳар доим ўзимизни Иорданиядан бир неча баробар устун ҳисоблаб келганмиз. Уларнинг биздан ўзиб кетишини ҳазм қила олмаймиз. Аслида ҳақиқат ҳам шу. Биз улардан ҳозир ҳам кучлимиз. Фақат энди шу кучни жавоб учрашувида кўрсатишимиз талаб этилади. 0:0 ўйнаб ҳам кейинги босқичга чиқиш мумкин, лекин бизни гол ўтказмасдан камида иккита тўп фарқи билан ютиш қизиқтиряпти. Бу эса терма жамоага бўлган ишончни янада ошириши турган гап.

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика